Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Хўжаободда арча кўчатлари етиштирилмоқда

Бугун вилоят ҳокими Хўжаобод туманида бўлиб, у ерда "Водий соҳил чашмаси" МЧЖ қошидаги интенсив усулда арча етиштириш майдонини кўздан кечирди. Мазкур арчазор тадбиркор Р.Раҳимбердиев томонидан ташкил этилган. Ушбу арчазор майдони 10 сўтиҳдан иборат бўлиб, 500 га яқин турли хилдаги арча кўчатлари етиштирилмоқда. Тадбиркорнинг арчазорни ташкил этишдан мақсади, тадбиркорликни ривожлантириш билан биргаликда чет элдан келтириладиган арча кўчатларини маҳаллийлаштириш билан бир қаторда, импорт ҳажмини камайтишдан иборатдир.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
18 сентябрь (2006 йил)

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

Ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон "Digital City"да йирик лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон шаҳрида жойлашган "Рақамли шаҳар" да йирик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Ташкил этилган лойиҳалар тақдимотида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ва АКТ вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашевлар иштирок этди. "Monterra" платформаси орқали сунъий йўлдош маълумотларини Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш ҳамда "Хонобод-ТУР", "Маҳалла", "Шифохона", "Меҳнат" ва "Томорқа" ягона ахборот тизимлари лойиҳалари тақдим этилди. Вилоят раҳбари ва вазир ўринбосари томонидан кўриб чиқилган лойиҳалар юзасидан қўшимча таклифлар берилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ёшлар парламенти депутати ташаббус кўрсатди!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси О.Турсунов ташаббусини туман ҳокими қўллаб-қувватлади. Андижон тумани «Гулобод» МФЙ аҳолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Ҳозирда «Гулобод» МФЙда 4410 нафар аҳоли яшаётган бўлиб, шундан 1300 нафарга яқини ёшлардир.
Уларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳудудга янги сув қудуғи ва насос олиб келинди. Шунингдек, маҳалладаги эскирган сув созлагичлар янгиланмоқда.
Ёш депутат халқнинг бу муаммоси ечилаётганидан мамнун.
Кутамиз, кейинги ташаббус Сизники ёш депутат!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Манба: @aoka_uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Марҳамат_тумани
#Кун_қаҳрамони

Марҳамат туманида умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни касбга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олаётган ёшларга тикув машинаси, газ плитаси духовка ва миксер жамланмаси кредит асосида тарқатилмоқда.
Ҳозирда ушбу ёшлар кредитга олган маиший техника воситаларидан унумли фойдаланган ҳолда, бандлиги таъминланиб, оиласига қўшимча даромад олиб киришмоқда.

Видеоролик Марҳамат тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2021 йилда бошоқли дон етиштириш прогнозлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram