Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Балиқчиликларга чинакам байрам совғаси

Жорий йилнинг 31 август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманида жойлашган, ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Scorton textile" корхонасининг очилиш маросимида қатнашди. Ушбу корхонага чет элдан махсус замонавий дастгоҳлар келтирилган бўлиб улар бугунги санадан ишга туширилди.
Мазкур корхона Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида ишга туширилгани Балиқчи халқига чинакам байрам совғаси бўлди. Шу билан биргаликда энди корхонада 450 нафар ишсиз фуқаролар муайян иш ўрни билан таъминландилар.
Маълумот ўрнида: Корхона 20 млн доллар эвазига, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига барпо этилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўлда янги текстиль иш фаолиятини бошлади

Бугун Олтинкўл туманида бугун яна бир инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бу эса юртимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига муносиб совға бўлди.
Қиймати 5 млрд сўмни ташкил қилган “Яхши ният текстиль” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди. Шунингдек ушбу корхона ишга туширилиши 200 та янги иш ўринлари яратилишига замин бўлди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов корхона очилиш маросимида қатнашди. Шундан сўнг вилоят раҳбари корхона фаолияти билан танишди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хўжаободда "Mustahkam Fayzli Textil" ўз фаолиятини бошлади

Бугун Хўжаобод тумани ҳудудидаги "Mustahkam Fayzli Textil" корхонаси ишга туширилди. Корхонанинг лойиҳа қиймати 3 млн долларни ташкил этади. Ушбу корхонада янги 1000 та ишчи ўрни яратилган бўлиб, йилига 3.5 млн дона тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Корхонанинг МДҲ давлатлари билан экспорт шартномалари мавжуд ва ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг қарийб 95 фоизи экспорт қилинади. Маълумот учун: Корхонага дастгоҳлар Туркия давлатидан келтирилган ва дастгоҳлар Туркиялик мутахассислар томонидан ишлашга тайёр ҳолатга келтириб берилган. Мазкур корхона тадбиркор Р.Зокиров раҳбарлигида фаолият олиб боради.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон туманида барча қулайликларга эга бўлган даволаш маскани байрам арафасида фаолиятини бошлади

Бугун Андижон туманида барча қулайликларга эга бўлган, жумладан, 1 ва 2 қаватли дам олиш уйлари, ошхона, спорт зали, бассейн ва замонавий автотураргоҳни ўз ичига олган "MED CITY" кўп тармоқли даволаш профилактика маркази ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу масканда 200 дан зиёд даволанувчилар кардиолог, невролог, гинеколог, уролог, пластик жарроҳ, косметолог, радиолог ва бошқа бир қатор малакали мутахассислар хизматидан фойдаланишлари мумкин. "MED CITY" ишга туширилиши 100 нафар янги иш ўринлари яратилишига замин бўлди. Бинонинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, тадбиркорнинг кейинги фаолиятида омад ва зафарлар тилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Қаҳрамон халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан бош эгиб таъзим қиламан

Президент: С чувством сыновней любви и преданности я низко кланяюсь нашему благородному, героическому народу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter