Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25K subscribers
43.8K photos
5.13K videos
9 files
11.4K links
Download Telegram
Янги Андижон шаҳридан фоторепортаж
••••••••••••••
Президентимиз ташаббусига асосан барпо этилаётган ушбу лойиҳа 4000 минг гектар ер майдонида қурилмоқда.

Ушбу замонавий лойиҳани амалга ошириш ёрдамида 400 минг аҳоли замонавий шаҳарда уй-жой билан таъминланади.

Ҳозирда Янги Андижон юзлаб оилаларнинг жонажон уйига айланиб улгурган. Жорий йил бошида янги замонавий боғча, ўқув йили бошида эса янги мактаб ишга туширилиб, Янги Андижон фарзандларига сифатли таълим берилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўллар таъмирланмоқда
••••••••••••
Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан Андижон шаҳридаги “Э.Ашуров” кўчасида йўл инфратузилмасини яхшилаш ишлари ташкил этилди.

Куз-қиш мавсумида транспорт воситаларининг хавфсиз қатновини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан йўлдаги мавжуд ноқулайликлар бартараф этилиб, асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Мазкур таъмирлаш ишларига 10 дан ортиқ махсус техника ва 20 ортиқ ишчи-ходимлар жалб қилинди.

Саҳифа: @andpress
Тайинлов
•••••••••••
Андижон вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Мақсудходжаев Рустам Юсупович тайинланди.

Подполковник Рустам Мақсудходжаев 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1999 йилда ИИВ академиясини, 2009 йилда ИИВ академияси олий академик курсини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Хамза тумани ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ, шунингдек, ЙҲХБ идораларида турли лавозимларда ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Саҳифа: @andpress
Пресс-тур
•••••••••••••
Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 16 октябрь куни ишлаб чиқариш корхоналарига навбатдаги пресс-тур ташкил этилади.

Ушбу пресс-турда ОАВ вакиллари Андижонда янги ишга туширилган “Everest bazalt” корхонасига таклиф этиладилар.

Тадбирда "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси расмийлари иштирок этадилар.

Барча ОАВ вакиллари ва блогерларни ушбу пресс-турга таклиф этиб қоламиз!

Иштирокчилар 16 октябрь куни соат 09:00 да “Алишер Навоий” истироҳат боғи олдига келишлари сўралади, журналист ва блогерларга ажратилган автобус шу вақтда манзил томон жўнаб кетади.

Мурожаат учун телефон:
+998941004244

Саҳифа: @andpress
7 ёшдан 70 ёшгача иштирокчилар учун шахмат мусобақаси
••••••••••••••••
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Андижонда шахмат мусобақаларини ташкил этиш ишлари кенг кўламда давом этмоқда.

Хонобод шаҳрида аҳолиси, хусусае ёшлар учун "7 ёшдан 70 ёшгача шахмат билан ҳамнафас" шиори остидаги шахмат мусобақаларига старт берилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл қувончи
•••••••••••••••
Президент топшириқлари асосида Андижонда маҳаллаларни обод этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Маҳаллалар йўлини асфальтлаш ишлари қаторида, Олтинкўл туманидаги “Сарой-2” маҳалласи янги ўзгаришларга юз тутди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахмат, шашка ва мини-футбол мусобақаси ўтказилди
•••••••••••
Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси тизимидаги ходимлар шахмат, шашка ҳамда мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими соврини учун” беллашдилар.

Саҳифа: @andpress