Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон шаҳридаги эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиниб, арафалик эҳсонлари тарқатилди

Жорий йилнинг 29 июль куни Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаров томонидан кириб келаётган Қурбон Ҳайити муносабати билан “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида Андижон шаҳридаги 2800 та эҳтиёжманд оилалар учун жонлиқ сўйилиб, арафалик эҳсонлари тарқатилди.
Шаҳар ҳокими раҳбарлигида бир гуруҳ мутасаддилар хонадонларда бўлиб, аҳоли ҳолидан хабар олдилар. Улар томонидан берилган байрам совғалари, озиқ-овқат маҳсулотлари оилаларга қувонч улашди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум, Азиз ва муҳтарам юртдошлар, ҳурматли Андижонликлар!

Сиз азизларни, она юртимизда, она заминимизда яшаётган барча мўмин-мусулмонларни, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин юракдан самимий табриклайман.

Қурбон ҳайитининг маданий-маънавий ҳаётимизда, бағрикенглик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлашда аҳамияти беқиёсдир.

Бу қутлуғ айёмда барчамиз файзли ва баракали кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
САХОВАТ – МЕҲР – ОҚИБАТ

Барчангизга маълумки, коронавирус пандемияси инсон саломатлигига жиддий хавф солмоқда. Олтинкўл туманида аҳолини ушбу офатдан асраш ва карантин сабабли ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олинмоқда. Олтинкўл туман ҳокими Н.Ўринбоев Уйшин маҳалласида истиқомат қилувчи Рўзматова Тожихон, Ўрақова Рўзихонларнинг ҳолидан хабар олди, уларга кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Эътибордан хурсанд бўлган хонадон соҳиблари мазкур ишга бош-қош бўлганларга раҳматлар айтиб чин дилдан дуолар қилмоқда.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ БЎЙИЧА АНИҚ МАЪЛУМОТ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИЯ

Айни кунларда аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Андижон вилоятида илк бор Асака туманида инновацион усулда картошка етиштириш мақсадида тумандаги “Ўзбекистон мустақиллиги” массивидан 5 гектар майдон танлаб олинди. Ушбу майдонда янгича усулда яъни картошкани кўчат шаклида экиш ишлари олиб борилмоқда.
Картошкани кўчат усулида экишнинг афзаллиги шундаки, 1 гектар майдонга 500 кг картошка кўчати экиб 40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Асака туманида ҳозирда 200 минг туп шундай картошка кўчати тайёрланди.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари картошка экилаётган майдонга бориб картошка экиш жараёни билан яқиндан танишди. Келгусида бу усулдан вилоятимиз бўйлаб самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

Фото: Асака тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш.АБДУРАҲМОНОВ ВИЛОЯТДАГИ ФАРМАЦЕВТИКА ҲОДИМЛАРИГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ БЎЛИМЛАРИДА ҚЎШИМЧА ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР УЧУН
10 МЛРД СЎМ МОДДИЙ ЁРДАМ АЖРАТИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Муборак кунларда савобли амалларни бажариш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Қурбон ҳайити муносабати билан Олтинкўл тумани Деҳқон бозорида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Унда чорвачилик, паррандачилик ва боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар томонидан маҳсулотлар аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, арзон нархларда сотилмоқда.
Бундай ярмарканинг ташкил этилиши, нафақат турли норозиликларнинг олдини олди, балки аҳолининг байрамни кўтаринки кайфиятда ўтказишларига ҳам замин яратди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram