Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Вилоят ҳокими навбатдаги мактаб битирувчилари билан учрашди
•••••••••••••
Андижон вилояти ҳокимининг битирувчи ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Аввалроқ, Пахтаобод, Андижон, Қўрғонтепа, Олтинкўл туманлари ва Андижон шаҳридаги бир нечта мактабларда битирувчилар билан кечган учрашувлар, бу сафар Избоскан туманидаги Лўғумбек қишлоғида жойлашган 57-ИДУМ ўқувчилари билан ташкил этилди.

Ўқувчи ёшлар билан мулоқот давомида ёшларнинг ватанпарварлиги ҳамда юртга бўлган муҳаббатини юксалтириш, улар орасида миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, хорижий тилларга ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятимиз раҳбарининг ёшлар билан ҳар бир учрашувда алоҳида мақсадига айланиб улгурган фаол ёшларни тақдирлаш, билимдон ўқувчиларни рағбатлантириш, касб-ҳунар эгаси бўлишини таъминлаш ва энг асосийси уларга ҳар қайси танловида маънавий дастак бўлиш режалари бу сафарги учрашувда ҳам эсда қоларли тарзда амалга оширилди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Қардошлар делегацияси Андижондаги кластер корхонаси фаолияти билан танишди.

Қўрғонтепа туманидаги “Khantex group”, “Khantex cotton” ва “Khantex oil” корхоналари, шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, Ош вилояти делегацияси юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрди.

Саҳифа: @andpress
#Ҳафта_давомида

Қардошлар Андижондаги янги лойиҳалар билан танишдилар
•••••••••••••
Қардош мамлакатдан ташриф буюрган делегация вакиллари Хонобод шаҳридаги "Water Life Mineral" МЧЖнинг “E’vita” минерал сув ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишдилар.

Ушбу лойиҳа қиймати 237 миллиард сўмни ташкил этиб, 200 та иш ўрнини яратган. “Evita” сувлари софлиги ва табиийлик жиҳатидан дунёдаги энг яхши минерал сувлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, маҳаллаларда, аҳоли хонадонларида қўзиқорин етиштириш жараёнлари билан танишган меҳмонлар ушбу фаолиятга катта қизиқиш билдирдилар.

Қардошлар делегацияси раҳбари бу йўналишда зудлик билан шартнома тузиш кераклиги ҳақида ўз жамоасига кўрсатма берди.

Саҳифа: @andpress