Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Ҳарбий хизматчилар ва спортчилар давра суҳбатида
——————
Қоровул қўшинларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва жанговор тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида, қўшинлардаги зобитларнинг олимпиада ва жаҳон чемионатлари ғолиблари билан учрашув ўтказилди.

"Жисмоний ва жанговор тайёргарлик ойлиги" доирасидаги мазкур давра суҳбатида бокс бўйича жаҳон ва олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони, қўл жанги бўйича Осиё чемпиони Мирзохид Атобоевлар иштирок этдилар.

Унда ўзаро фикрлар алмашилди, шунингдек, қизиқарли ва самимий мулоқот, савол-жавоблар билан эсда қоларли шукуҳият ясалди.

@andpress
Қирғизистон туроператорлари билан B2B учрашув ўтказилди
——————
Вилоятимизнинг туризм бошқармаси Андижон давлат чет тиллари институти билан ҳамкорликда Қирғизистон Республикасида фаолият олиб борувчи йирик туроператорлар билан учрашув ўтказдилар.

Бу икки томонлама учрашув қўшни мамлакатдан таклиф этилган 30 нафардан ортиқ йирик туропепаторлар, вилоятимизда фаолият олиб борувчи йирик туроператорлар ва меҳмонхона бизнеси вакиллари ўртасида “B2B” форматида ташкил этилди.

Мазкур тадбир 2024-2025 йилларда Андижонга сайёҳлар оқимини оширишни мақсад қилади.

Икки қардош юрт вакиллари йиғилган муҳокамада Андижон вилоятининг туризм имкониятлари тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, транзит имкониятларидан унумли фойдаланиб, хорижий сайёҳларнинг қолиш муддатларини узайтириш юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.

Учрашув якунларига кўра, 2024-2025 йилларда вилоятимизга 200 минг нафар хорижий сайёҳлар ташрифини ташкил этиш бўйича шартномалар имзоланди.

Саҳифа: @andpress
“Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга навбатдаги ёрдам кўрсатилди
—————
Асака туманида "Аёллар дафтари"га киритилган, ногиронлиги бор хотин-қизларга "Аёллар жамғармаси" маблағлари ҳисобидан ногиронлик аравачалари ҳадя этилди.

Саҳифа: @andpress
#fotoreportaj

Вилоят ҳокими топшириқларига асосан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жадаллаштирилди.

Андижон шаҳридаги 4-кичик даҳада амалий ишлар бошланди.
Ушбу ҳудудда кўплаб режалар қаторида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Саҳифа: @andpress