Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Чегара қўшинлари фахрийлари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
———————
Марҳамат туманининг 2-сонли касб-ҳунар мактабида ДХХ чегара қўшинлари вакиллари иштирокида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Ўсиб бораётган ёш авлодни ватанпарварлик туйғусини камол топиши, уларнинг соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етишларида ҳам амалий, ҳам назарий тадбирлар ўтказиб келинаётгани кўпчиликка маълум.

Навбатдаги тадбир ДХХ чегара қўшинлари бўлими томонидан ташкил этилди. Уч авлод урашувига ушбу шарафли касбда узоқ йиллар меҳнат қилган, ҳозирда нафақага чиққан меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Ғоят машаққатли ва ғурурбахш касбга ҳаётини бағишлаган зобитлар ва меҳнат фахрийлари ёш авлодга ўз хизмат вазифалари, унга муносиб равишда киришиш, давлат ва инсонлар хафсизлигини таъминлашдек улуғвор бурчни бажариш, ундаги ютуқлар, эришилган натижалар ва саволларга асосан ишга жойлашиш тартиби ҳақида сўзлаб бердилар.

Саҳифа: @andpress
“Кўчат экишни мажбурият сифатида эмас, қадрият сифатида қабул қилайлик!” -вилоят ҳокими
———————
Президентимиз ташаббусига асосан Андижонда “Яшил макон” умумиллий ҳаракати старт олди.

“Боғи Бобур” вилоятимизнинг марказий тадбирини ўз бағрига олиб, бир вақтнинг ўзида, барча шаҳар ва туманларда она табиатни бойитиш ҳаракатлари бошланди.

Саҳифа: @andpress
#Izboskan #Yashilmakon

Избоскан туманида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракатига старт берилди.

Ушбу жараён вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бир вақтда бошланди.

Саҳифа: @andpress