Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Марҳамат туманида “Эко фестиваль” ташкил этилди
——————
Марҳамат туманида мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги барча таълим муассасалари иштирокида “Эко фестиваль” тадбири ўтказилди.


“Эко фестиваль” доирасида “Бир мактабни боғ қиламиз” шиори остида мевали ва манзарали дарахтлар экиш, кузги мавсумда айни муддао бўлган дарахт қаламчаларини қадаш ишлари оммавий тарзда амалга оширилди.

Шунингдек, “Мен эккан дарахт” ва “Обод мактаб” шиори остида ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш акциялари ўтказилди. Акция доирасида 250 та мевали ва манзарали дарахтлар экилди, 5000 дона мавсумий манзарали дарахт қаламчалари қадалди.

Умумий кўрсаткичларда эса, тумандаги таълим муассасалари доирасида жами 56 минг 690 дона қаламчалар экилгани кузатилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Таълим муассасаларида ёш авлодга сифатли таълим бериш билан бир қаторда, уларни ўзбекона қадриятлар руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганидан хабарингиз бор.

Хусусан, жорий йилнинг 11 октябрь куни Андижон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарияти, методистлар ва тарбиячилари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, "Тинчлик қадри" видеофильми намойиш этилди.

Суҳбатда иштирок этган вилоят ҳокими ўринбосари, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва Андижон давлат университетидан жалб этилган профессор ўқитувчилар томонидан янги ўқув йилида мактабларда ёшлар маънавияти билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, эртамиз эгалари бўлган ёш-авлодни ёт мафкуралардан ҳимоя этиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик каби салбий иллатларга қарши курашишда соҳа вакиллари жонбозлик кўрсатишлиги зарур эканлиги таъкидланди.

Саҳифа: @andpress
ДХХ чегара қўшинлари томонидан мактаб учун спорт анжомлари топширилди.
————————
ДХХ чегара қўшинлари қўмондони ташаббуси билан чегара олди ҳудудида жойлашган мактаблардаги ёш авлодни спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳаракатлари яқиндан қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, куни кеча Марҳамат туманидаги 15-мактаб ўқувчилари учун спорт анжомлари тақдим этилди.

"Полвонтош" маҳалласи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом ва баркамол авлод сифатида вояга етказиш мақсадида янгидан барпо этилиб, анжомлари билан тўлдириб берилган спорт зали ўқувчи ёшларга ўз эшикларини очди.

Мазкур бинонинг очилиш маросими байрамона тарзда кечди. Тадбир аввалида маҳалла вакиллари, таълим соҳаси раҳбарлари, ДХХ чегара қўшинлари ходимлари сўзга чиқдилар ва ёш авлодага самимий тилакларини билдирдилар. Шунингдек, ўқувчи ёшлар ижросидаги ўзига хос чиқишлар намойиш этилди.