Марҳаматда янги лойиҳа амалга оширилади. Россия билан 20 миллион долларлик халқаро шартнома имзоланмоқда.
——————
Андижон вилояти ҳокимининг шаҳар ва туманларга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш бўйича кўрсатмаларига асосан Марҳамат туманига янги инвестиция киритилмоқда.
Айни кунларда Марҳамат тумани ҳокими бошчилигидаги жамоа Россия Федерациясининг Нижегородск вилоятида бўлиб турибди.
Марҳамат туманида базальт тошини қайта ишлаш орқали кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа обектларининг иситиш тизимини яхшилаш кўзда тутилиб, "Базальт плиталар ишлаб чиқариш" лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шу боисдан, рус ўлкасининг Викса туманида жойлашган "ЗАО Дробмаш" заводи фаолияти билан танишиб, яқин ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилган.
Ҳозирги вақтда андижонлик вакиллар ҳамда "ЗАО Дробмаш" ўртасида келишувларга эришилди ва 20 миллион долларлик шартнома имзоланиш арафасида.
Саҳифа: @andpress

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Машинасозлик институтида ўқиш истагини билдирган техникум битирувчилари билан суҳбат жараёнлари бошланди
——————
Бугундан Андижон машинасозлик институтида ўқиш истагини билдирган техникум битирувчиларини бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи йўналишларида таҳсил олишга талабгорлар суҳбат орқали қабул қилиш жараёнларига старт берилди.
Суҳбат жараёнларининг илк кунида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, "Молия ва молиявий технологиялар" ҳамда "Ахборот тизимлари ва технологиялари" йўналишларини танлаган битирувчилар билан суҳбатлар ўтказилиши режалаштирилган.
Айни пайтда "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" йўналишини танлаган битирувчилар билан суҳбат бўлиб ўтмоқда. АндМИ ректори бошчилигидаги комиссия аъзолари йигит-қизларнинг соҳа борасидаги ва умумий билимларини синовдан ўтказмоқда.
Суҳбатда 23 нафар битирувчи иштирок этмоқда.
Суҳбат жараёнлари 2 сменада ташкил қилиниши режалаштирилган.

#Live
Айни дақиқаларда Андижон тумани ҳокимлигида жонли эфир орқали “Халқ билан мулоқот” дастури бўлиб ўтмоқда.
“Taraqqiyot” телеканали орқали узатилаётган ушбу кўрсатувда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашмоқда.
Фуқаролар томонидан берилган барча таклиф, мурожаат ва саволлар жонли эфирда қабул қилинмоқда.