Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#ЭЪЛОН #ЭСЛАТМА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан июль ойининг оҳирги шанба (31 июль) куни Марҳамат туманида ташкил этиладиган сайёр қабулида иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар истиқомат қилаётган ўз ҳудудларида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов бошчилигида ўринбосарлар, котибият, гуруҳ ва секторлар раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлари томонидан ташкил этилаётган қабулларда бевосита иштирок этишлари мумкин.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#эслатма

Аввал хабар берганимиздек, бугун 19:00да Асака, Избоскан ва Марҳамат туманлари ҳокимлари билан «Ҳоким ва ёшлар» аудио суҳбатлари бўлиб ўтади.

Учрашувда ушбу ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин.

Асака тумани ҳокимлиги расмий телеграм саҳифаси.

Избоскан тумани ҳокимлиги расмий телеграм саҳифаси.

Марҳамат тумани ҳокимлиги расмий телеграм саҳифаси.

Барчангизни суҳбатга таклиф қиламиз!!!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига Туркия делегацияси етиб келди.

Эртага Туркия давлати билан ҳамкорликдаги "Uzbekistan Andijan Fruit expo 2022" форуми бошланади.

Уч кун давомида ўтказиладиган форумда иштирок этиш учун Туркиянинг 30 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги мутахассислари ташриф буюришди.

Делегация дастлаб форумга тайёргарлик жараёни билан танишдилар.

"Uzbekistan Andijan Fruit expo 2022" форуми қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик, мева сабзавотчилик йўналишларида бўлиб ўтади.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ташриф буюрган Туркиянинг 30 га яқин қишлоқ хўжалиги олимлари, институтнинг профессорлари, ёш изланувчилари иштирокида мулоқот ташкил этилди.

Институт ректори Комилжон Комилов ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, соҳага замонавий технологияларни жалб этишда шу каби форумларнинг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтди.

Форум олдидан музокаралар олиб борилди. Кунлик дастур билан меҳмонлар таништирилди.

Дўстона муносабатлар ўрнатилганининг яна бир белгиси сифатида ҳар иккала давлат вакиллари ўзаро ҳадяларини улашдилар.

#Эслатма: Форум Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ЭСЛАТМА

Хабарингиз бор, жорий йил 1-майдан бошлаб ЯИДХП (my.gov.uz)да “Ipoteka kreditiga davlat subsidiyasini olishga ariza berish” хизмати ёқилди.

Президентимизнинг 2023-йил 13-апрелдаги “2023-йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жорий йил янги тартибдаги ипотека кредитларини ажратишнинг мақсадли параметрлари тасдиқланди.

❗️Эндиликда субсидия ажратиш жараёнига қуйидаги ўзгаришлар киритилди:

Субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома олинган вақтдан бошлаб 4 ой ичида амал қилади, бу муддат тугагандан сўнг қайта ариза берилиши мумкин;

Субсидия олиш учун бир календар йилда икки марта ариза бериш бўйича белгиланган чекловлар бекор қилинди, рад этилган аризаларга 1-декабрга қадар қайта ариза юбориш мумкин.