Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
“Euroasia Travel India” компанияси ёрдамида Андижонга хорижий сайёҳлар оқими кўпайтирилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги "Матонат мадҳияси" ёдгорлигига гул қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к монументу "Ода стойкости" в Парке Победы

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Жасорат кўрсатиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, уларнинг эзгу ишларини давом эттириш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади.

Минг-минглаб жасур Ватандошларимиз қатори Андижон вилоятидан ҳам 96 минга яқин жасур ва мард йигитлар чинакам қаҳрамонлик кўрсатганлар.

Эрта тонгдан Андижон шаҳри марказидаги хиёбон ҳар қачонгидан янада гавжум бўлди.

Жараёнда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вакиллар, ҳарбийлар ҳамда кенг жамоатчилик Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Уруш майдонларидан қайтмаган юртдошларимиз, уларнинг жасоратлари ёдга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#inson_qadri_uchun

Ўтганлар руҳини ёд этиш, тирикларга меҳр-оқибат кўрсатиш қадрият, қолаверса ҳар бир инсоннинг бурчи саналади. Мана шу эзгу фазилатлар 9 май - “Хотира ва қадрлаш” куни санаси муносабати билан янада ёрқин намоён бўлмоқда. Бугун дунёда иккинчи жаҳон уруши даҳшатларининг гувоҳи ва иштирокчиси бўлган кишилар сафи тобора камайиб бормоқда. Уларни йўқлаш, қадрлаш биз авлодларнинг бурчимиз ҳисобланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиз ва мўътабардир.

Бундай кунларда бугунги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади.

Мамлакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни моҳиятида ана шундай инсонпарвар тамойиллар ўз ифодасини топган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Холматов раҳбарлигидаги делегация Туркия давлатиининг Измир шаҳрида жойлашган “UNMAK” компанияси вакиллари билан учрашиб, музокаралар олиб борилмоқда.

Корхона 1994 йилда қурилган бўлиб, оилавий корхона ҳисобланади.

Корхонада қозон, боллер, икки босқичли котёл ва радияторлар ишлаб чиқарилади.

Қуввати бир ойда 1 минг 250 дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, 43 та давлатга эспорт қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сон Қарори ижроси юзасидан Туркия давлатининг нуфузли ишлаб чиқариш компанияларига ташрифлар давом эттирилмоқда.

#mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОНА ТАБИАТНИ АСРАШ ҲАР БИРИМИЗНИНГ БУРЧИМИЗДИР

Экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлигига зарарли таъсирларини олдини олиш ва шаҳримизни тоза-озода масканга айлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, шаҳримиздаги "Эко парк" худудида чиқиндиларни ташлаш учун махсус чиқинди қутилари жойлаштирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok