Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев ва вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида тадбиркорларга ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш хусусида атрофлича тушунчалар берилди.

Шунингдек, 15 майгача модернизация жараёнида иштирок этувчи тадбиркорларни аниқлаш ва қисқа фурсатда ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлашга киришиш бош мақсад эканлиги таъкидланди.

Объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.

- Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.

Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:

- ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;

- 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;

- 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;

- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;

- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;

- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;

- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ҳам ўзгариши маълум қилинди.

Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлса-да, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда. Шу сабабли:

- энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;

- уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан-тўғри берилади;

- “Ёшлар дафтари” билан ишлашда ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби замонавий касбларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам қамраб олинади;

- бундан буён “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;

- жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади. Эҳтиёжга қараб, бунга яна маблағ ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ҳам янги тизим бўлади.

Чет тилини ўқитишга эътибор туфайли хусусий тил марказлари сони 6 мингдан ортди. Бугунги кунда 1,5 миллион ёшларимиз бўш вақтини чет тилини ўрганишга бағишламоқда.

Лекин шу билан бирга, яқинда 100 минг нафар ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада ёшлар футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиши, бўш вақтини киберспорт билан ўтказишини, китобхонлик, мусиқа, рақс, караоке, театр ва кино бўйича инфратузилмага эҳтиёж борлигини айтган, оилавий айланиш учун хиёбон ва сайилгоҳлар ташкил этилишини сўраган.

Шу муносабат билан вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кечаю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳлари”ни ташкил этиш топширилди.

Бу жойларда киберспорт, спорт ва интеллектуал ўйингоҳлар, караоке клублари, театр, мода подиумлари, бук-кафе, коворкинглар ва бошқа кўнгилочар жойлар ташкил этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Истироҳат боғлари, хиёбонларда ижодий ва кино кечалари, рақслар, дискотекалар, викториналар, “Қувноқлар ва зукколар” ва бошқа билимга чорлайдиган ва кўнгилочар, томошабинлар талабига мос тадбирларни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Тошкент шаҳрида Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этиладиган бўлди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.

Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.

Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.

Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади.

Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик мажмуаларда, шаҳар ва туманлардаги марказий парк ва хиёбонларда “Очиқ осмон остида кутубхона”лар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, ўз ҳисобидан кутубхона барпо этаётган ташаббускорга 1 мингтадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари олиб берилади. Улар давлат ҳисобидан компьютер билан жиҳозланиб, Миллий кутубхона базасига уланади.

1 майдан ёшлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ўртасида сўровлар ўтказиб, улар кўп овоз берган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий қилинади. Хусусий нашриётларга бу борада кредитлар фоизини қоплаб бериш, гаров таъминоти бўйича енгилликлар берилади.

Мутасаддиларга ҳар бир туманда “дафтар”га кирган 100 нафардан ёшларнинг ички туристик саёҳатларини ташкил қилиш топширилди.

Жорий йилдан бошлаб ёшлар ўртасида “Касб-ҳунар олимпиадалари” ўтказилиши таъкидланди. Мисол учун, ошпаз, кондитер, стилист, дизайнер, ҳунармандлар ўртасида олимпиада ўтказилади ва ғолибларга устахоналар қуриб берилади, зарур дастгоҳлар олиб берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний “виртуал ҳужралар” аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айтилган таклиф ва ташаббуслар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни IT, хорижий тил, замонавий касбларга ўқитиш, спортга жалб қилиш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари назарда тутилади.

Дастурда соҳада эришиладиган аниқ мақсадли индикаторлар белгиланади.

- Ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент бу борада парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, зиёлилар, нуронийлар, маҳалла фаолларини ҳам қаттиқ бел боғлаб, ёшлар тарбияси, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан астойдил шуғулланишга чақирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва соҳа раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 7-9 апрель кунлари Андижон вилояти хокимлигининг таклифи билан Тошкент молия институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Бўстон туманига ташриф буюришди.

Хизмат сафари давомида ишчи гуруҳ аъзолари Бўстон туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш мақсадида тегишли комплекс соҳа мутахасислари билан суҳбатлар уюштирилди, етакчи саноат объектларига сайёр ташрифлар амалга оширилди, махаллаларда қўшимча иқтисодий ўсиш омилларини аниқлаш мақсадида хоким ёрдамчилари билан интервюлар ташкил этилди ва туманнинг ўсиш драйверларини аниқлаш мақсадида жадвал кўринишидаги ахборот базаси шакллантирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёевга Туркияда "Togg" бренди остида ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль тақдимот қилинди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған номидан юборилган машина калитини ушбу мамлакат саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк топширди. Давлатимиз раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.

Сегодня Президенту Шавкату Мирзиёеву представлен первый национальный электромобиль Турции под брендом "Togg".

От имени Президента Турции Реджепа Тайипа Эрдогана ключи от машины вручил министр промышленности и технологий этой страны Мустафа Варанк. Глава нашего государства сел за руль и лично опробовал электромобиль.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter