Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.8K photos
4.45K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга 2022 йил Олтинкўл туманининг Сарой 1 ва Сарой 2 маҳалласи ёшлари томонидан маҳалла ҳудудига мини футбол майдончаси қуриш юзасидан мурожаат келиб тушган эди.

Мазкур мурожаат ижросини таъминлаш туман ҳокими М.Обидовга топширилганди.

Шундан сўнг Олтинкўл туманидаги 2 мактабда майдонча қуриб битказилди.

Қисқа давр ичида бунёд этилган ушбу спорт иншоотига 500 миллион сўм маблағ сарф қилинди.

Бугун мазкур иншоотнинг очилиш маросимида Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов нуронийлар ҳамда таълим даргоҳи жамоаси иштирок этди.

Тадбирда туман раҳбари ёшлар томонидан қўлга киритилаётган натижалар айнан юртимизда спортга қаратилаётган бу каби эътиборнинг самараси эканлигини таъкидлади.

Тадбир якунида мактаб жамоасининг спорт чиқишлари намойиш этилиб, ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Инсон қадри учун беминнат хизмат!

2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси томонидан эълон қилинган “Инсон қадри учун беминнат хизмат” лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси Андижон вилояти бўлимига бириктирилган Қўрғонтепа тумани Навоий маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси билан ҳамкорликда маҳалланинг Маданият саройида эстрадамиз ёрқин юлдузлари Машхурбек Раимжонов ҳамда Рухшона Махмудовалар иштирокида концерт-томоша дастури ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сон қарорининг ижроси юзасидан Қўрғонтепа туманида амалга оширилаётган 16 та йўл қурилиши ва 26 та ичимлик сув таъминотини тортиш ишлари вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов томонидан жойига бориб ўрганилди.

ўрганиш давомида буюртмачи ва пудратчи ташкилот раҳбарларига белгиланган тартибда қурилиш нормаларига риоя этилиши юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойга етиб борди.

Делегация куннинг иккинчи ярмида энергия, қурилиш, мухандислик соҳаларида фаолият юритувчи, бир қанча йирик халқаро лойиҳаларни амалга оширган ва 140 мингдан ортиқ ҳодимларга эга Хитойнинг нуфузли CAMCE компанияси вакиллари билан учрашдилар.

Учрашувни компания директори компания тарихи, имкониятлари ва амалга оширган лойиҳалари ҳақида таништириш билан бошлади. Ўз навбатида Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ва унинг бизнес салоҳияти ҳақида қисқача таништириб ўтди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан вилоятнинг қуёш ва гидро электр станциялар қуриш бўйича имкониятлари тақдимот шаклида кўрсатилди.

Учрашув сўнгида CAMCE компанияси билан муқобил энергия соҳасидан ташқари туристик зоналардаги канатларни янгилаш, аэропорт қурилиши ҳамда қуёш панелларини етказиб беришда ҳамкорлик қилиш ва Андижон Иқтисодиёт ва қурилиш институти ва вилоятдаги лойиҳа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик учун келишилиб, англашув меморандуми имзоланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон машинасозлик институти докторантлари томонидан электр энергиясисиз ишловчи протез қўл яратилди. Унда 5 кггача юк ҳам кўтариш мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет»: Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАДДИЯ

Kun.uz нашрида "Андижонда тадбиркорлар, Навоийда эса аҳоли қуёш панели ўрнатишга мажбурланмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мақолада келтирилган ҳолат, яъни қуёш панелларини ўрнатишга на аҳоли ва на тадбиркорлар мажбурланмаган.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида "Қуёш панелларини кредит асосида олишни ҳоҳлаганлар Саноатқурилишбанкдан имтиёзли кредит олиб (15 фоиз, 5 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр, 150 млн. сўмгача) ўрнатиши мумкин." эканлиги айтиб ўтилган.

Учрашувда қуёш панеллари ўрнатишнинг афзалликларигагина урғу берилиб, бу фақатгина тавсия сифатида айтиб ўтилганлигини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok