Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.3K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Бугунги кунда дунё миқёсида энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам ушбу йўналишда тегишли давлат дастурлари асосида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биринчи навбатда бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманида корхона ва ташкилотлар, бино ва иншоотларни узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида биноларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарибингга тараҳҳум айлагилким, Андижонидур...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига багишланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“ҲОКИМЛИК СОАТИ”ДА БАРЧА МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ...

Андижон вилояти ҳокимлигида ўтган навбатдаги “Ҳокимлик соати” ноъананавий тарзда бошланди.

Йиғилиш аввалида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов барчани З.М.Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушинтириб ўтди.

З.М.Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни ҳақида атрофлича сўз юритди.

Жараёнда иштирок этаётган раҳбар ҳодимлар бобомиз З.М.Бобурнинг ғазалларидан тўртликлар ўқидилар.

Бу челенж вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида давом эттирилмоқда.

Вилоят раҳбари йиғилиш давомида Президентнинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ва муқобил энергия, айниқса, қуёш панелидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича берган топшириқларини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Ҳудуддаги бу борадаги имкониятларни таҳлил этди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш кун тартибидаги асосий масалалар қаторида атрофлича муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистонда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестисиялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа муддати:
2020—2024 йиллар
Умумий қиймати: 182 млн АҚШ доллари

Лойиҳа компонентлари бўйича:
🔹2023 йил 1 январь ҳолатига 25,5 млн АҚШ доллари ўзлаштирилди
🔹2023 йилда 90,9 млн АҚШ долларини ўзлаштириш кўзда тутилган

2022—2023 йилларда лойиҳа доирасида Андижон вилоятининг 3 та туманидаги 31 та қишлоқ тақдим этган сублойиҳалари танлаб олинди. Сублойиҳаларни амалга ошириш учун 92,7 млрд сўм маблағ ўзлаштирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 1-2 февраль кунлари Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида бир қатор вазифа ва топшириқлар бўйича белгиланган тартибда, фуқаролар муаммоларини тизимли ўрганиб ҳал этиш, шунингдек, аҳоли хонадонларида энергия тежамкор ускуналар ўрнатиш масаласи бўйича халқ билан мулоқот, Андижон наъмунаси сифатида уйма-уй юриб, белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Андижон шаҳар ИИОФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари Ш.Назиров ва Вилоят ҳокимлиги вакили Б.Назиров бошчилигида аҳоли муаммолари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ўрганишда ишчи гуруҳ аъзолари хонадонлар шароити, турмуш тарзи билан танишиб, аҳолининг барча қатламлари билан мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, оилаларнинг ҳар бир аъзоси бўйича маълумотлар, мурожаат ва таклифлар рўйхатга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok