Юртимизда эл азиз, инсон азиз
Юртбошимиз томонидан вилоят ва туман - шаҳарлар ҳокимларига кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага мухтож оилалардан хабар олиш, озиқ-овқат ва кўмир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича берган кўрсатмасига асосан Булоқбоши тумани ҳокими Ў.Мамуров сектор раҳбарлари билан биргаликда 37 МФЙда яшовчи 76 та оилалар хонадонларида бўлдилар ва 9 хил турдаги озиқ овқат маҳсулотлари ҳамда 500 кгдан кўмир ёқилғисини топширдилар.
Улар томонидан шундай эътибор учун Давлатимизга, шахсан Юртбошимизга ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан вилоят молия бош бошкармаси ходимлари Чуама Мурувват уйида бўлдилар.
Эзгулик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик тимсоли бўлган ушбу айёмда Мурувват уйида истиқомат қилиб келаётган, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган аёлларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Байрам дастурхони ёзилди, шунингдек, қатнашчиларга совғалар улашилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Эзгулик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик тимсоли бўлган ушбу айёмда Мурувват уйида истиқомат қилиб келаётган, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган аёлларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Байрам дастурхони ёзилди, шунингдек, қатнашчиларга совғалар улашилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БОЛАЖОНЛАРГА БEРАЙЛИК БАХТНИ
Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан вилоятимиздаги махсус боғчаларда 3-Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланмоқда
Эртамиз эгаларининг камолоти учун қайғуриш, уларни доимий равишда давлат ижтимоий ҳимоясида эканлигини англаб етишида мактабгача таълим ташкилотлари тизимида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ўрни катта. Бугунги кун — Халқаро ногиронлар куни Андижон вилоятидаги шаҳар ва туманларида жойлашган ИДМТТларда алоҳида нишонланди.
Пахтаобод туманидаги 18 - ихтисослаштирилган Давлат мактабгача таълим ташкилотида жуда кенг нишонланди. Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг ходимлари ҳамда вилоятимиздаги ҳудудларнинг фаол мудирлари билан ҳамкорликда мазкур ИДМТТда тарбияланувчи болажонлар учун қимматабаҳо совғалар улашдилар ҳамда болажонларнинг хурсандчилигига шерик бўлдилар.