Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 27 март соат 10:00 дан эътиборан вилоятлараро транспорт воситалари (автобус, автомобиль, шаҳарлараро такси, авиа, темир йўл транспорти)нинг ҳаракати (юк ташиш ҳоллари бундан мустасно) бутунлай тўхтатилади. Бунда муайян ҳудудга таалуқли автотранспортларнинг (транзит) ўз ҳудудларига кириб боришига руҳсат берилади.

Бундан ташқари, вилоятлар таркибидаги шаҳар ва туманлараро транспорт қатнови ҳаракати ҳам вақтинча чекланади.

Мамлакатимиз фуқароларининг соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида зарур бўлмаган ҳолларда (хизмат фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ҳамда жамоат ташкилоти ходимларидан ташқари), уйидан ташқарига чиқиши чекланади. Ўта зарур ҳоллардагина кўчага чиққанда (дорихона, озиқ-овқат дўконлари) – шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)да бўлиши шарт. Бордию фуқаролар уйидан ташқарига шахсий ҳимоя воситаси (ниқоб)сиз чиқса, қонунда белгиланган тартибда жаримага тортилади. Яъни, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида
– 1 115000 минг сўм жарима қўлланилади.

Шунингдек, эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда, фуқаролар ўзаро мулоқот чоғида икки метр масафо сақлаши шарт. Кўчада ва жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ одамларнинг тўпланишига чеклов ўрнатилади. Бу таъқиқ бир вақтда ҳаракатланаётган оилага нисбатан қўлланилмайди.

Республика ҳудудидаги барча кўнгилочар объектлар, шу жумладан ресторан, кафе, ошхона, чойхона, сингари тадбиркорлик субъектлари (уйга етказиб бериш хизмати бундан мустасно) мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашмагунига қадар фаолиятини тўхтатмай, давом эттираётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.

@koronavirusinfouz
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Андижонда ёнғин содир бўлди” деб номланган хабарлар юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдиради.
Ўрганишлар натижасида, 2020 йил 27 март куни соат 16:40 да Андижон шаҳар Машраб кўчаси 39-уйда жойлашган, Андижон шаҳар кўп тармоқли Марказий поликлиникасининг 4-қаватидаги ҳамшира хонасини 25 м.кв. шифт қисми ва хона жиҳозлари ёниб зарарланганлини аниқланди.
Андижон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 1-сонли ёнғин қутқарув қисмининг ўт ўчириш бригадаси ёнғин жойига 16:45 да етиб борган, 16:50 да ўраб олиниб 17:02да ёнғин бартараф этилган.
Содир бўлган ёнғинни бартараф этиш вақтида бино ичида бўлган 65 нафар ишчи-ходимлар фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари томонидан эвакуация қилиш йўли билан қутқарилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар Республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ маълумотлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Карантин даврида пенсия ва нафақалар аҳоли уйига етказиб берилади

❗️Коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун Халқ банки қуйидаги тадбирларни амалга оширади:

📌 Халқ банки бош офисида штаб ташкил қилинди.

📌 Пенсия ва нафақа тўловлари учун Марказий банкдан стерилланган нақд пуллар олинади;

📌 Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчига бериладиган нақд пуллар стериланган пакетларда тарқатилади;

📌 Пенсия ва нафақа пулларини фуқаролар уйларига етказиб бериш учун сайёр кассаларга қўшимча банк ходимлари жалб қилинади;

📌 Сайёр кассалар учун қўшимча махсус автомашиналар ажратилди;

📌 Барча сайёр кассалар ходимлари ва автомашина ҳайдовчилари тиббий ҳимоя маскаси ва қўлқоп, спиртли антисептик воситалар билан таминланади.

☎️ Пенсия ва нафақалар тарқатилиши бўйича АТ Халқ банкининг "1106" қисқа рақамли "Ishonch" телефонига мурожаат қилинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин тадбирлари давом этмоқда. Чеклов тадбирлари ўрнатилмоқда. Уйда қолинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда қолинг. Нафақат ўзингиз, яқинларингиз ва бошқа кўплаб инсонлар саломатлиги учун ҳам бу жуда муҳим

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси фуқаролар ҳамда юридик шахслар вакиллари мурожаатлари вақтинча масофадан қабул қилинади

Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан фуқароларни ҳамда юридик шахслар вакилларини Марказий банкда қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Барча мурожаатлар ишонч телефони (+998 74 223-58-57) орқали қабул қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.

________________________________


СООБЩЕНИЕ СПЕЦИАЛЬНОЙ РЕСПУБЛИКАНСКОЙ КОМИСИИ

Во исполнение поручений Президента Республики Узбекистан специальная Республиканская комиссия по подготовке программы мер по предупреждению распространения коронавируса в стране в целях обеспечения санитарно-эпидемиологического благополучия населения и предупреждения распространения коронавируса приняла ряд дополнительных решений.

В частности, с 00:01 часов 30 марта 2020 года до 00:01 часов 20 апреля 2020 года все аэропорты Узбекистана приостанавливают свою работу и полностью прекращается авиасообщение.

@koronavirusinfouz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: Фидойи шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайиб, Республика вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан чиқаётган жараёнидан фоторепортаж.

Бизнинг қаҳрамонларимиз!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бир қатор брифинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан:

Соат 12:00да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси;

Соат 13:30да Ички ишлар вазирлиги;

Соат 15:00 Марказий банк;

Соат 16:00да Транспорт вазирлиги;

Соат 17:00да Адлия вазирлиги;

Соат 18:00да Халқ таълими вазирлиги;

Соат 18:30да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.


@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19дан сақланинг. Уйда қолинг!
Зарурат юзасидан кўчага чиққанингизда ушбу қоидаларга амал қилинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳурматли Андижонликлар!

Aгар сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида саволларингиз бўлса ёки касаллик аломатларини сезсангиз қуйидаги "ишонч телефон" рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube