Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Соответствующими указами Президента Республики Узбекистан Мирзаев Гофуржон Ганиевич назначен на должность советника Президента по вопросам государственной службы, диалога с населением и координации деятельности органов власти на местах и освобожден от должности хокима Сырдарьинской области.

Facebook|Instagram|Twitter
Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли вилоят аҳлига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани таъкидланди.

Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлди.

Яқинда ишга тушган “Балпан-тоғ” ва “Томди-булоқ” конларидан йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади.

Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинатида Турбай конини кенгайтириш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳа ишга тушириш арафасида турибди. Пистали конида олтинни қайта ишлаш бўйича 275 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Карманада 35 миллион долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Томдида 70 миллион долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Келгуси йилда 140 миллион долларлик калий сульфат, полиакрил тола, қуруқ цианит тузи чиқариш каби лойиҳалар ишга тушади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари вилоятдаги айрим ечимини кутаётган масалаларга тўхталди.

Вилоят иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклиги таъкидланди. Тадбиркорликни кўпроқ ривожлантириш, бўш ётган ер участкаларидан самарали фойдаланиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Навоийда саноатни янада ривожлантириш учун жуда катта захира ва имкониятлар бўлгани билан, улар тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди.

Ишсиз ёшлар ва ёрдамга муҳтож аёллар касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалигида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Навоий ҳудудида 8,5 миллион гектар яйловлар бўлгани билан қўйчилик ва қоракўлчилик вилоятнинг драйверига айлангани йўқ.

Ижтимоий соҳада ҳам аҳолини қийнаётган масалалар етарли. Биргина “Ташаббусли бюджет” доирасида 326 та маҳалла томонидан 2 минг 346 та энг долзарб муаммо кўтарилган.

Facebook|Instagram|Twitter
Сессияда Навоий вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Президент вилоят фаолларининг билдирган фикрлари асосида Навоий вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Нормат Турсунов Тўлқунович номзодини тавсия этди.

Номзоднинг ҳудудни жадал ривожлантириш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича режаларини эшитиш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда тадбиркорлик ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича режаларини айтди.

Тадбиркорликни ривожлантириш орқали келгуси йилда 122 мингта иш ўрни яратиш имкони бор.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

-- келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

- оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча 100 миллиард сўм, келгуси йилда 600 миллиард сўм йўналтириш;

- Нурота, Хатирчи ва Навбаҳордаги бўш биноларда моно-марказ ташкил этиб, камида 5 минг ёшларни замонавий касбларга ўқитиш;

- М-37 магистрал йўлида 3,5 мингта сервис объектларини ишга тушириш;

- Карманадаги Мавлоно Ориф Дег-Гароний мажмуасини таъмирлашга 15 миллиард сўм ажратиш;

- 20 та туризм маҳалласида инфратузилмани яхшилаш бўйича 50 миллиард сўмлик лойиҳани 2023 йил давлат дастурига киритишга топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод вилоятда саноатни ривожлантириш бўйича таклиф ва режаларини баён қилди.

Давлатимиз раҳбари келгуси йилда саноатда 186 та лойиҳани амалга ошириб, 15 мингта янги иш ўрни яратиш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Мутасаддиларга:

- йил якунигача ҳар бир тармоқ бўйича 25 тадан маҳаллийлаштириш лойиҳа пакетини шакллантириш;

- келгуси йилдан 200 нафар тадбиркор билан кооперация асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш;

- бир ой муддатда 188 та яйловларда жойлашган норуда конларни аукционга чиқариш;

- йил якунигача 8 та Ёшлар саноат зонаси инфратузилмасига 20 миллиард сўм ажратиш;

- Навоий эркин иқтисодий зонасида келгуси йилда 200 миллион доллар қўшимча инвестиция жалб қилиб, 20 мингта иш ўрни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни 2 бараварга ошириб, 100 минг нафар аҳолини банд қилиш зарурлиги таъкидланди.

Номзод ўз тақдимотида бу борадаги режаларини кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилда Хатирчи, Кармана, Навбаҳор, Қизилтепа ва Нуротадаги 72 та маҳалла атрофидаги 5 минг гектарда сув таъминотини яхшилаб, узумзор ва мевали боғлар барпо этишга 4 миллион доллар йўналтириш;

- келгуси йилда Конимех, Томди ва Учқудуқ яйловларида қудуқ қазишга 10 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- 1,5 минг гектарда яйлов ўсимликлари уруғчилиги хўжалиги ҳамда 5 минг гектарда каврак плантацияларини барпо этиш;

- дала ва йўл четларида 6 миллион дона тут кўчатини экиш ва ипакчиликда 58 минг аҳоли бандлигини таъминлаш;

- келгуси йилда қоракўлчилик ва қўйчилик лойиҳаларига 20 миллион доллар ажратиш;

- келгуси йилда 10 миллион доллар инвестиция ҳисобидан Кармана ва Хатирчида агрологистика марказларини ишга тушириш;

- 500 минг гектар яйловларда ёшлар бандлигини таъминлаш дастурини қабул қилиш;

- дастур доирасида лойиҳаларга 15 миллион доллар ҳамда қудуқ қазишга қўшимча 20 миллиард сўм субсидия ажратишга топшириқ берди.

Facebook|Instagram|Twitter
"As asia textile" MCHJning 80.04 фоиз давлат улуши сотилади

🛃Бошланғич нархи:
6 млрд 579 млн. 713 минг 883 сўмдан
📍Манзил: Андижон вилояти, Хонобод шаҳри, Меҳнадобод МФЙ, Коинот кўчаси 17-уй
🌐Батафсил: https://e-auksion.uz/lot-view?lot_id=3622767
Устав капитали: 8120.5 млн сўм
Жамиятнинг устав фондидаги давлат давлат улуши: 80.04 %
Фаолият тури: Қонунчиликка зид бўлмаган фаолият турини ташкил этиш
🗣Изох:
1. Ушбу актив бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5666-сон Фармони доирасида бўлиб-бўлиб амалга оширилади.
2.Давлат активлари бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолатларда, қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from ANDIJON YOSHLARI (AXUSANOV)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Andijonda "Yosh kitobxon" tanlovining 10-14 yosh toifasi oʻz yakuniga yetdi.

Gʻoliblar bilan tanishing:
🎁 3-o'rin Abdumaxmudjonova Oydinoy Jasurbek qizi Buloqboshi tumani Yuksalish MFY 92 ball;
🎁 2-o'rin Zulunova Farangiz Alisher qizi Andijon tumani Sanoat MFY 95,3 ball;
🎁 1-o'rin Isroiljonova Mavludaxon Ikromjon qizi Qo'rg'ontepa tumani  Eshonobod MFY 109 ball.

Bizning rasmiy sahifalarimiz:
Facebook Instagram Telegram  Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳар 3-кичик даҳада амалий ишлар давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok