Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда Коронавирусга қарши тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда бугундан бошлаб, Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилди. Эртадан, маскасиз юриш ҳолати биринчи марта қайд этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари, такроран содир этилса - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Андижон вилоятидаги барча фуқароларни COVID-19 пандемиясидан ҳимоялаш мақсадида турли ташкилотлар томонидан ҳайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бугун Андижон вилоят ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва "FACE MASK" МЧЖ корхонаси томонидан вилоятимизнинг 10 дан ортиқ ҳудудларида 10 мингта тиббий ниқоб ва 2 мингта қўлқоплар, Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича 5 мингта тарғибот буклетлари ҳайдовчилар ва аҳолига бепул тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Коронавирусга қарши тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кекса авлод вакилларини асраб авайлайлик

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижонлик БОКС ва ММА терма жамоаси вакиллари коронавирусга қарши курашга қўшилдилар

Маълумки, айни вақтда юртимизда ҳам COVID-19 коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон БОКС ва ММА терма жамоасининг Андижонлик вакиллари спортчиларимиз томонидан коронавирус пандемиясини олдини олиш мақсадида ўз ҳиссасини қўшишмоқда. Улар томонидан вилоятимиз аҳолисига совун, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари бепул тарқатилмоқда.
Спортчиларимизнинг бу борада қилаётган беминнат ёрдамлари ҳалқимизнинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ГАЗ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШ БЎЛМАЙДИ

Ўзбекистонга ҳам кириб келган коронавирус пандемияси айрим фуқароларда ваҳима уйғотмоқда. Шу муносабат билан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан фуқароларимиз ва бошқа турдаги истеъмолчиларга суюлтирилган ва табиий газ таъминотида ҳеч қандай узилишлар бўлмаслигини эслатиб ўтади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ҳурматли Андижонликлар!

Aгар сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида саволларингиз бўлса ёки касаллик аломатларини сезсангиз қуйидаги "ишонч телефон" рақамларига мурожаат қилишингиз сўралади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ БАРЧА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА ❗️

Ҳурматли фуқаролар, қадрли Андижонликлар!
Хабарингиз бор, бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда. Шунинг учун ҳам, электр энергиясидан фойдаланувчиларни ушбу вирусдан ҳимоя қилиш бизнинг олдимизда турган биринчи галдаги долзарб масаладир.
Айни кунларда мамлакатимизда карантин эълон қилинганлиги сабабли, “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан вилоятимиздаги электр энергиясидаги истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, тизим шаффофлигини такомиллаштириш ва энг асосийси ҳар бир истеъмолчиларнинг мурожаатларини бефарқ қолдирмаслик, шикоятларни холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиб аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни яхшилаш мақсадида, 1154 рақамига қўнғироқ қилиш орқали эндиликда барча жисмоний ва юридик электр энергияси истеъмолчилари call-марказига мурожаат қилишлари мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ томонидан вилоятимиздаги табиий ва суюлтирилган газ таъминотидаги истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, тизим шаффофлигини такомиллаштириш ва энг асосийси ҳар бир истеъмолчиларнинг мурожаатларини бефарқ қолдирмаслик мақсадида, Жамият томонидан “Call Centre” ташкил этилди.
Ҳурматли истеъмолчилар, туну-кун, узлуксиз равишда ишловчи ушбу марказга қўнғироқ қилган ҳолда табиий ва суюлтирилган газ таъминотига доир мурожаатларингизни қолдиришингиз мумкин, бу эса ҳар бир мурожаатни ўз вақтида ижобий ҳал этишда муҳим омил ҳисобланади.

“Call Centre” маркази телефон рақамлари:
- (95) 202 01 04;
- (95) 203 01 04.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди.
– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев вновь обратился к общественности по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции.
– Если наш народ сплотится, будет следовать всем рекомендациям, указаниям врачей, не будет в период карантина покидать свои дома без жизненной необходимости, будет своевременно обращаться к медикам при первых признаках заболевания, не скрывая этот факт, мы обязательно победим эту болезнь, - сказал глава государства

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter