Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЁШЛАРДАН ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ТАШАББУС!

Мамлакатимизда бошланган пандемияга қарши кураш чора-тадбирлари амалга оширилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши томонидан аҳоли гавжум жойларда CОVID-19 коронавирус инфекцияси юқишини олдини олиш мақсадида “Ёшлар эпидемияга қарши” тарғибот лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Андижон бўйлаб барча савдо бозорлари, бекатлар ва супермаркет атрофларида CОVID-19 коронавирус инфекциясини юқиш аломатлари ҳамда гигиена қоидалари акс этган буклетлар Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан тарқатилиб, тарғиб ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳридаги "Девонабой" жоме масжиди имом ҳатибининг аҳолига мурожаати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг топшириғига асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жойлардаги санитария-эпидемиология муассасаларини бирма-бир айланиб, лаборатория-диагностика, тиббий восита ва жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, кадрлар салоҳияти, ойлик маоши каби муаммоларни ўрганди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Коронавируснинг яшаш даври қанча?

Мис устида - 4 соат.
Картон устида - 24 соат
Пластик ва зангламайдиган пўлат устида - 72 соат
Ҳавода - 3 соат

Шунинг учун доимо қўлларингизни ювиб юринг, гигиенага қаттиқ амал қилинг!❗️

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАРЧАСИ ХАЛҚИМИЗ СОҒЛИГИ УЧУН!

Андижон вилоятида 50 000 дан зиёд тиббий ниқоблар аҳолига бепул тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Вилоятимиз бўйлаб саҳоват акцияси ўтказилмоқда

Дунёдаги кўплаб давлатларда кенг тарқалиб келаётган CОVID-19 коронавирус инфекциясига қарши чора-тадбирлар давом этмоқда.
Шу муносабат билан Андижон вилояти бўйлаб "Макро фарм Андижон" МЧЖ томонидан 50 мингдан зиёд тиббиёт ниқоблари Андижонлик фуқароларга бепул тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати азиз юртдошларимизни Наврўз байрами билан муборакбод этади!

Ўзбекистонимизга яшариш, баҳор ва гўзаллик байрами – Наврўзи олам кириб келмоқда.
Ана шу қутлуғ айём – Шарқона янги йилимиз ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга бахт ва қувонч олиб келсин!
Барча пок орзу-ниятларимиз амалга ошсин! Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ўзбекистон халқига Наврўз табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Навруз

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Бир неча кундан буён мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари карантин туфайли таътилда. Биз уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янги лойиҳага қўл урдик.

Агентлигимиз таркибимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан бирга Телеграмда янги канал очди @kitoboqiuz. Бу ерда ўзбек адабиётининг энг сара асарларини PDF форматда бепул юклаб олишингиз мумкин бўлади.

@saidjanov_dm
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил 19 март куни Росссия Федерацияси Уфа шаҳридан Уфа-Андижон йўналишидаги 372-сонли поездда келган фуқароларимиз Хонобод шаҳридаги “Аловуддин” оромгоҳига жойлаштирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан Республика махсус комиссияси қарори

2020 йил 23 март куни соат 00:01 дан
Чегара ўтказиш пунктлари барча учун ёпилади.

2020 йил 23 мартдан
▪️Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ходимларга меҳнат таътили берилади.

▪️Ходим ва ишчилар ўз иш жойида ниқобда бўлиши талаб этилади.

▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.

2020 йил 25 март соат 6:00 дан
Ниқобсиз бўлган шахсларга 223 минг сўм, ҳолат яна қайтарилганда – 669 минг сўм миқдорида жарима қўлланилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube