Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА...

Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг кўрсатмасига асосан ҳудуддаги кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон шаҳри, Шолдирама маҳалласидаги 32 та кўп қаватли уйларда 2 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Мазкур маҳаллада 12 та соҳа мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқот ўтказмоқдалар.

Жараёнда кўп қаватли уйлардаги иссиқлик ва ичимлик суви, электр, газ таъминоти соз ҳолатга келтирилиб, том ва ертўла қисмлари назоратдан ўтказилмоқда. Биноларнинг атрофлари ободонлаштирилиб, кўчаларда асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Шаҳар ичидаги айрим йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

👉🏻
@andijan_inform 🌍
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Давлат фуқаролик хизматчилари рағбатлантирилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2022" касбий кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг Республика босқичида Aндижон вилояти, Aсака туман 36-Давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячиси Ш. Мусиддинова "Инновацион техналогияларни қўллайдиган энг яҳши тарбиячиси" номинацияси бўйича республика босқичида фахрли 1-ўринни егаллаб 11 млн. сўм пул мукофоти ҳамда ОТМга имтиёзли кириш йўлланмасини қўлга киритди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ССВ: Сирдарёдаги портлаш ҳодисаси оқибатида жабрланганларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур воқеа оқибатида жабрланганлар ҳолати юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУ да юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди.

Жабрланганлар орасида жиддий жароҳат олган ва оғир аҳволдаги беморлар йўқ.

Айни пайтда РШТЁИМ ва унинг Сирдарё филиалидан малакали шифокорлар Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасига сафарбар қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН 3 МИНГДАН ОРТИҚ АДАБИЁТЛАР ШАҲАР МАКТАБЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, Республика ишчи гуруҳи таркибида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳам Андижон вилоятида бўлиб, таълим тизимига оид масалаларни кўздан кечирмоқда.

Вазир ўринбосари таълим мувассасаларини кўздан кечириш жараёнида, мактаб жамоалари ва ўқувчи-ёшлар томонидан билдирилган таклифларга кўра вазирлик томонидан жорий йилнинг 22 октябр куни Андижон шаҳридаги мактабларга 3 мингдан зиёд адабиётлар ва китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Ваҳобжон Ражапов мактаб кутубхоначилари билан мулоқотда ўқувчи-ёшларни китобхонликка янада жалб этиш, мактаб кутубхоналарини ўқувчиларни ўзига чорлайдиган масканга айлантиришга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати