Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40.1K photos
4.5K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Global Food Impeks” масъулияти чекланган жамият томонидан ташкил этилган замонавий иссиқхонани кўздан кечирди.
Бу ерда қисқа вақт ичида 480 минг долларлик экспорт қилинди.
Иссиқхона деталларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, маҳсулотларни бозор талабидан келиб чиқиб қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев осмотрел современную теплицу общества с ограниченной ответственностью “Global Food Impeks” Янгиарыкского района.
За короткое время экспорт компании составил 480 тысяч долларов.
Даны поручения по локализации производства тепличных конструкций, налаживанию переработки продукции с учетом рыночного спроса.


#Mirziyoyev #safar #Xorazm #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Марҳамат, Жалақудуқ ва Бўстон туманларида ҳам "Ёшлар боғи" ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда кенг мухокамага сабаб бўлган “Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари маданият бўлими бошлиғини ҳақорат қилди” сарлавҳа остидаги мурожаат юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Ҳашар — элга ярашар!

“Наврўз” байрами муносабати билан 14−15 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

“Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари доирасида вилоятимизда дарахт ва гул кўчатлари экилиб, боғ ва гулзорлар яратилади, Маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.

Азиз, юртдошлар! Барчангизни вилоятимизни обод қилишга белни маҳкам боғлаб эзгу ишларга ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
“Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашарида Андижонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Бугун юртимиз бўйлаб "Наврўз" байрами олдидан “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилаётган хайрия ҳашарида вилоятимизнинг барча худудларида кўнгилли кексаю ёш жам бўлиб, ушбу хайрли тадбирига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Вилоятимизда ҳашар давомида дарахт ва гул кўчатлари экилиб, боғ ва гулзорлар яратилмоқда. Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилиб дарахтлар оқланмоқда. Ташкилот, корхона ва таълим муассасалари атрофлари ободонлаштириш ишлари жойларда қизғин давом этмоқда.
“Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари ҳар бир хонадон, маҳалла, муассаса, ташкилот, корхоналарда давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
❗️Эслатма

Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳурматли юртдошлар ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарлича ғамланган.

Андижон вилояти ҳокимлиги асоссиз хабарларга ишонмасликни, вахима ва саросимага тушмасликни тавсия этади.
🇺🇿❗️Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳи бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1189 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

____

🇷🇺❗️Если вы столкнулись с необоснованным повышением цен на товары первой необходимости ГНК просит обращаться на "телефон доверия" по номеру (71) 244-98-98 или в Сall-центр на короткий номер 1198.


@koronavirusinfouz
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАҚЧИЛЛИГИ БЎЛМАЙДИ

Озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда. Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан фақат какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.

Шундай экан, озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлайди ёки тақчиллик бўлиши мумкин, деган хавотирга асло ўрин йўқ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла гузарлари, бозорларда арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube