Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.1K photos
4.62K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг кўрсатмасига асосан ҳудудда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Асака тумандаги Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги мавжуд 12 та кўп қаватли уйларда ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Жараёнда мазкур 510 хонадондан иборат кўп қаватли уйлардаги газ, сув, электр тармоғидаги носозликлар бартараф этилиб, уйларнинг атрофи тартибга келтирилмоқда. Шунингдек, кўчаларга асфальт босилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 1100 гектар майдонда Амарант доривор ўсимлиги етиштирилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАҲАВО МАСКАН ЗАМОНАВИЙ ҚИЁФА КАСБ ЭТАДИ...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан «Нодирабегим» маданият ва истироҳат боғида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда

Яқин кунларда мазкур баҳаво маскан замонавий қиёфа касб этади. Ҳозирда боғ ҳудуди бевосита вилоят раҳбарининг назорати остида ободонлаштирилиб, шаҳар аҳли ва меҳмонларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган хизмат кўрсатувчи бино ва иншоотлар бунёд этилмоқда. Шунингдек, боғдаги кўлни қайта тиклаш асносида атрофида спорт майдончалари, аттракционларнинг фаолияти йўлга қўйилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#инфографика

2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида келиб тушган мурожаатларнинг ҳолати бўйича маълумот

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЯШИЛ МАКОН ЯШИЛ ШАҲАР

Бугун Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев бошчилигида сектор раҳбарлари шаҳардаги корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида Саноат техникумида илмий амалий семинар ўтказилди.

Семинар аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш, Хонобод шаҳрида яшил макон лойиҳасини янада жадаллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди, шундан сўнг мазкур таълим ҳудудида яшил макон доирасида Каштан, Арча, Альбитсия ва Дуб дарахтларини етиштириш ва парваришлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва мазкур амалга оширилган ишларни шаҳримиздаги барча ҳудудлар шунингдек корхона ташкилот муассасаларида бўш турган ерларда унумли фойдаланган ҳолда амалга ошириш бўйича кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.

Семинар давомида саноат техникумида ушбу ишларни амалга ошириш ташаббускори Ж.Маматов амалий ва назарий тушунчаларни бериб ўтди. Бундан ташқари юқорида татбиқ этилиш белгиланган лойиҳани илк амалий ишлари ушбу илм маскани жойлашган Мустақиллик МФЙдаги кўп қаватли аҳоли хонадонлари ёнидаги бўш турган ерларда олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Анжелина Майер: КУНДАЛИК

Қўрғонтепага 2022 йилги лойиҳалар асосида Германиядан махсус таклиф этилган педагогнинг кундалигидаги бир кун.

——————

Германиялик ўқитувчиларни таклиф этиш орқали таълим сифатини ошириш лойиҳаси Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Қўрғонтепа тумани ҳокими томонидан ишлаб чиқилган. Анжелина Майер жорий йилда Қўрғонтепада фаолият юритаётган 3-ўқитувчи ҳисобланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ёшларга имконият

🇺🇿 Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 5-октябрь куни 40 нафар ёшларнинг 66 503 400 сўм халқаро имтиҳон харажатлари бўйича маблағлари қоплаб берилди.

👨‍🎓🧑‍🎓 Шу кунга қадар Андижон вилоятидаги 269 нафар ёшларнинг 452 099 000 сўм миқдоридаги халқаро имтиҳон харажатлари компенсация қилиб берилди.

🤝 Азиз ёшлар, агар Сиз ҳам халқаро имтиҳон топшириб, юқори натижага эришган бўлсангиз, биз Сизнинг ҳам имтиҳон харажатларингизни тўлаб беришга тайёрмиз.

🌐 Бунинг учун my.gov.uz сайти орқали зарур маълумотларни қолдирган ҳолда ариза топширинг ва имкониятдан унумли фойдаланинг.

📲 Қўшимча саволлар юзасидан 990499111 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Юқори технологиялар сифат ва унумдорлик кафолатидир

Батафсил
: халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok