Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
17.4K subscribers
42.7K photos
4.93K videos
9 files
10.9K links
Download Telegram
Бугун Марҳамат тумани ҳокимлиги фаоллар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Раҳматулло Арзиев Марҳамат туманида маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда имом-хатиблар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот асносида маҳалла фаоллари олдига қўйилаётган вазифалар ва уларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинди.

Дастлаб кун тартибидаги мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Учрашувда тинчлик-осойишталикнинг улуғ неъмат эканлиги, уни асраб-авайлаш лозимлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар таълим-тарбияси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Айрим маҳаллаларда бу борада масъуллар томонидан ўз вазифаларига ҳалигача лоқайдлик билан қараш ҳолатлари мавжудлиги таъкидланди.

Эътибордан четда қолаётган масалалар ва уларнинг ижро механизми кўрсатиб ўтилди.

Масъулларга маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни «хонадонбай» ўрганиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ҳамда самарали иш ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди. Учрашувда туман ҳокими Б.Юлдашев иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВEРСИТEТИДА ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗМОҚДА

Айни дамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар билан учрашув ўтказмоқда.

Вилоят ҳокими дастлаб талабалик бахтига мушарраф бўлган ёшларни самимий қутлаб, уларга келгусида мамлакатимиз учун етук кадр бўлиб етишишларини тилади.

#live #adu #ochiqmuloqot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram