Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов Андижон шаҳрининг «Мустақиллик», «Дўстлик», «Иқбол», «Соғлом авлод», «Ёйилма», «Ўзбекистон Мустақиллигининг 20 йиллиги», «Қоратут» «Боғишамол» ҳамда «Боғи эрам» маҳаллаларида бўлиб, маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда ҳудуддан сайланган депутатлар билан мулоқот қилди.

Мулоқотларда аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш ва шу орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш ҳақида тушунчалар берди.

Жараёнда фуқаролар маҳалланинг ички йўллар, боғча, мактаб ва кўп қаватли уйларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр, газ таъминотини янада яхшилаш кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугун Асака тумани «Кужган» МФЙда жойлашган 34 мактаб биносида вилоят ҳокими ўринбосари Насибулло Мўминов ҳамда туман ҳокими Мансурбек Алиханов ва сектор раҳбарлари бошчилигида тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида фуқаролар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаати бирма-бир тингланиб ҳал этиш мақсадида қайд этиб борилди. Фуқаролар билан суҳбат давомида уларнинг муаммоларига бевосита боғлиқ бўлган ташкилот раҳбари бириктирилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хўжаобод тумани “Фақир қишлоқ” маҳалласида бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди.

Жараёнда фуқаролар томонидан маҳалланинг инфратузилмаси, ичимлик суви тармоғини янада яхшилаш, ички йўлларни асфальтлаш масалаларида мурожаат қилинди.

Мавжуд камчиликларни аниқлаб, аниқланган камчиликларни тизимли бартараф этиш бўйича тегишли идора вакилларига кўрсатмалар берилди.

#live #Xojaobod #ochiqmuloqot

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир. Халқ билан мулоқот қилишнинг ўзига хос тизими – шу орқали аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларни ҳал этиш бугунги кунда сектор раҳбарларининг кун тартибидаги асосий масалаларидан бирига айланган. Бугун вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев ҳамда туман ҳокими М.Обидов тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Айшахоним, Гулбоғ, Уйғур, Жалабек ҳамда Меҳнат маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.

Мулоқотда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг баъзилари жойида, ижобий ҳал этилди.

Масъуллар томонидан муддат талаб қиладиган мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ МАҲАЛЛАЛАР КEСИМИДА ЎРГАНИЛМОҚДА

Андижон вилояти ҳокимининг кўрсатмаларига асосан, вилоятдан бириктирилган масъул ходим ҳамда Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев аҳоли мурожаатларини жойларга чиққан ҳолда тизимли ҳал қилиш ҳамда кўп қаватли уйлардаги мавжуд муаммоларга амалий ёрдам кўрсатиш ва мазкур аҳоли хонадонларни янада обод қилиш мақсадида, масъул мутасаддилар иштирокида шаҳримиздаги Мустақиллик МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказдилар.

Мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ, йўл асфальтлаш, моддий ёрдам, кўп қаватли уйларни таъмирлаш, шаҳримиздаги Хонобод уй-обод ташкилоти фаолиятига доир ҳамда тиббиёт соҳасига оид мурожаатлари тингланиб, мазкур мурожаатларни айни жойларда мазкур ҳолатлари атрофлича ўрганилди.

Ўрганишлар сўнгида мутасаддиларга билдирилган мурожаатларни ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram