Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти Перинатал марказида давлат инвестиция дастури асосида 100 ўринга мўлжалланган янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу янги замонавий бино қад ростлаши учун жами 21,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Ушбу бинода қабулхона бўлими, 60 ўринли ҳомиладорлар хасталиги бўлими, 30 ўринли касалликка мойил бўлган чақалоқлар (ОПН) бўлими ва 12 ўринли чақалоқлар реанимацияси бўлими жойлашган.

Янги фойдаланишга топширилган бинода ҳомиладор аёллар, уларнинг янги туғилган чақалоқлари учун, қолаверса тиббиёт ходимлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Ушбу бинода жами 250 нафардан зиёд тиббиёт ходимлари марказга ташриф буюрган ҳомиладор аёллар ва улардан туғилган чақалоқларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб боради.

Бинонинг очилиш маросимида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, йиғилганларга, қолаверса Андижон аҳлига бино мустақиллик байрамига туҳфа эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими 27 август куни сайёр қабул ўтказаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 500 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинган.

Мазкур сайёр қабул бугун, 28 август кунида ҳам давом этмоқда.

#ikkinchikun #qabul #YangiAndijon #live #Abdurahmonov

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤸🏻“Street workout” спорт тури бўйича ғолиблари аниқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27.08.2022 I Вилоят ҳокимининг сайёр қабул жараёни...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
22-27 август кунлари Ветнам давлатида ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган 11-Осиё чемпионатида Андижонлик “Taekwondo” VT спортчиси Хошимжонова Зебинисо 44 кг вазн тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Хошимжонова Зебинисо шу йилда бўлиб ўтган “Владивосток-2022” Осиё болалар ўйинида Ўзбекистон делегациясига илк олтин медални тақдим қилган эди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
5-мактабнинг ўқувчиси Абдумажиддан яна бир улкан ғалаба...

Абу-Даби шаҳрида ўтказилган “28th Abu Dabi International CHess Festival” халқаро фестивалида избосканлик 10 ёшли шахматчи ўғлонимиз Абдумажид Ботиралиев ўзининг ёш тоифасида 1-ўринни қўлга киритди!

Абдумажиднинг ота-онасига, устозларига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Баракалла, Абдумажид!

@alisher_sadullaev

T.me/Izboskanpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида KB GOLD SELIN МЧЖ га қарашли янги корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими барча йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан муборакбод этди.

#live #mustaqillik #ochilish #marosim

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
#live #mustaqillik #ochilish #marosim Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОЛТИНКЎЛДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида вилоятимизда ҳам янги иншоотлар, корхона ва ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Бугун Олтинкўл туманидаги “Mubina Grand” МЧЖ қошида “Penye Tex” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти йўлга қўйилди.

Янги корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, байрам арафасида вилоятимиз ҳудудларида кўплаб ижтимоий ҳамда ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилганлигига эътиборни қаратди.

Бугунги синовли кунларда тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш орқали иш ўринларини яратиш алоҳида аҳамият касб этади.

Бунинг замирида аҳолимизни, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласи мужассам эканлигини таъкидлади.

Жараёнда кенг жамоатчилик вакиллари корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. Мазкур корхонани бунёд этиш ва жиҳозлашга 3 миллион АҚШ доллари йўналтирилди.

Замонавий тўқув, тикув дастгоҳларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг экспорт ҳажми йилига 10 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхонада ҳозирда 250 нафар фуқаро доимий, даромадли иш билан таъминланди. Келгусида ушбу кўрсаткич 500 нафарга етказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида Асака туманидаги «Асака текстиль» ишлаб чиқариш корхонасининг очилиши ҳудуд аҳолисига байрам туҳфаси бўлди десак муболаға бўлмайди.

Янги корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, барчани байрам билан қутлаб, корхонанинг фаолияти асакалик ёшларни, хусусан аёл-қизларни даромадли иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Бу эса инсонларни бугунги ҳаётидан рози бўлиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада оширади.

Жараёнда тадбир иштирокчилари корхона фаолияти билан атрофлича танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram