Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихонда бўлиб, тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва умумтаълим мактаблари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда асосий эътибор техникум, коллеж ҳамда касб-ҳунар мактаблари битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш масаласига қаратилди.

Бу борада муассасанинг охирги босқичида таълим олаётган ўқувчиларни ўз йўналишлари бўйича тумандаги ташкилот, корхона ва фермер хўжаликларига бириктириш, уларнинг шу жойда иш ўрганишлари, ҳам амалий, ҳам назарий билим олишлари, ўқишни тамомлагач, амалиёт ўтаган корхонада ишга жойлашишлари лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда таълим муассасаларининг янги ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, олий таълимга қамраб олинмаган битирувчилар бандлигини таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилди. Бу жараёнда муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДУРДИЁРЛИК АЁЛЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ЧОК МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

Дурдиёр маҳалласини ривожлантириш деганда нафақат ҳудудда қурилиш, ободонлаштириш ишлари, балки фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Маҳаллада ўтказилган ҳатлов натижасида бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар аниқланган эди. Улар билан ўтказилган суҳбатлари натижасида агар имконият яратиб берилса улар чеварчилик касби орқали ўз оилаларига моддий томондан улуш қўшишлари мумкинлиги аниқланди.

Шуларни инобатга олган ҳолда бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Расулов уларнинг 7 нафарининг ҳар бирига 2 тадан тикув машиналарини субсидия асосида топширди.

Энди нафақат уларнинг ўзлари, балки, хонадонида чеварчилик касбига меҳр қўйганлар ҳам ўз фаолиятларини бошлашлари мумкин бўлади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | Twitter
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, бугун, август ойининг охирги шанба куни, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон массивида сайёр қабул ўтказмоқда. Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Айни вақтгача қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди. Вилоят раҳбари аксарият муаммоларни жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди. Сайёр қабул давом этмоқда.

#qabul #YangiAndijon #live #Abdurahmonov

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram