Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги «Шифокор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уйларда бўлиб, аҳолининг турмуш шароитлари ва муаммолари билан яқиндан танишган эди. Шунингдек Меҳнат бандлиги, коммунал, уй-жой, ободонлаштириш, тадбиркорлик каби қатор йўналишларда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб бериб, 12 та соҳа мутасаддиларидан иборат жами 19 та ишчи гуруҳ тузилиб, уларга ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилиши ва шу асосда ўрганишлар олиб бориш ва муаммоларни бартараф этиш вазифалари топширилган эди.

Жойларда ишчи гуруҳлар томонидан топшириқнинг ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳринг Иқбол МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларда ҳам ишлар жадал бормоқда. Ишчи гуруҳининг ҳар бир аъзоси ўзларига бириктирилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келишмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Бугун биз биргаликда муҳокама қилган масала – бугунимиз, келажагимиз, айниқса, ёшларимизга муносиб иш ўринлари яратиш учун ўта муҳим замин", деди Президент Шавкат Мирзиёев мулоқотдан сўнг.

Давлатимиз раҳбари мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳлар директор ва ректорларига мурожаат қилиб, уларни ҳар бир ўқувчи ва талаба IT билимлари ва чет тилларини эгаллаб чиқишларига масъул бўлишга чақирди.

Бугун айтилган барча таклифлар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниши таъкидланди.

"Сиз, ёшлардан ҳамкасбларингиз, ҳамкорларингиз, ўртоқларингизга шуни етказишларингизни сўрайман.

Давлат томонидан IT соҳасини жадал ривожлантириш бўйича керак бўладиган барча шароит ва имкониятларни яратамиз. Ўзимдан бошлаб ҳамма раҳбарлар сизлар билан доимий мулоқотда бўламиз", деди Президент учрашув якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация бериш учун келдим"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Я пришел дать всей молодежи Узбекистана большой импульс и мотивацию устремлениям в сфере IT"

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Exadel Uzbekistan компанияси директори Юлия Яковлева Президент Шавкат Мирзиёевга релокация борасида яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, релокация учун нега айнан Ўзбекистон танланганининг омилларини айтиб берди: "Бизга 7 кун, 24 соат давомида кўмаклашишяпти"

Директор компании Exadel Uzbekistan Юлия Яковлева поблагодарила Президента Шавката Мирзиёева за создаваемые условия для релокантов и рассказала о факторах выбора Узбекистана как страны релокации: "Это поддержка "24 на 7"

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент IT йўналишидаги ўқув ташкилотларига IT мутахассисларига мўлжалланган инглиз тилини ўқитишга рухсат бериш таклифини қўллаб-қувватлади

Президент поддержал предложение разрешить учебным организациям по направлению IT преподавать курсы английского для IT-специалистов

Facebook|Instagram|Twitter
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниб, жорий йилда барча соҳаларда, хусусан ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга ошириладиган ишларнинг “Йўл харитаси” тасдиқланганлиги ва туман миқёсида 2022 йил 2-чорак давомида ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, уларни ижтимоий – ҳуқуқий ва психологик қўллаб – қувватлаш, касб – ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 27-июль куни Улуғнор тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Мингбулоқ ва Фаровон ёшлари билан “ туман прокурори учрашуви бўлиб ўтди. Хусусан, учрашув давомида, МФЙдаги уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва масъул ташкилот муассаса ходимлари қатнашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok