Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.6K photos
4.44K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЧEГАРАОЛДИ ҲУДУДЛАРИДА ЯШОВЧИ УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Кўктўнлик ва Қумшайдон маҳаллалари Пахтаобод туманининг чегараолди ҳудудларидан ҳисобланади.

Ёшларнинг фикрлари, келажак ва бугунги режалари билан қизиқиш, улар учун керакли шароитларни яратиш бугунги куннинг асосий мавзуларидандир.

Бугун туман ҳокими Э.Усмонов чегараолди ҳудудларидан ҳисобланмиш Кўктўнлик ва Қумшайдон маҳаллаларида истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ҳокимига юзландилар.

Туман раҳбари ўз навбатида ёшлар мурожаатларига қулоқ тутиб, уларни қаноатлантирадиган жавоблар қайтарди.

Учрашув самимий ва дўстона кайфиятда бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Бўстон туманида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ИИБ бошлиғи А.Раҳматуллаев, Бўстон туман ҳокими С.Носирова, сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Ёшларнинг муаммо ва таклифлари бўйича бирма-бир суҳбатлашилди, улар асосан банклардан таълим кредит олиш, ишга жойлашиш, ўз бизнесларини йўлга қўйиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Ёшларнинг муаммолари тингланиб, уларни ижобий ҳал қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди ва учрашув сўнгида биринчи бор фуқаролик паспорти олаётган ёшларга паспортлар топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
СEКТОР РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА УЮШМАГАН ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари А.Максумов ҳамда сектор раҳбарлари Хидирша, Бунёдкор маҳаллаларининг уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказдилар.

Ёшларни жамиятимизнинг фаол аъзосига айлантириш, юртимиз ривожи, тараққий топишида уларнинг ролини янада кучайтириш борасида давлатимиз томонидан режали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ушбу учрашувда сектор раҳбарлари ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳияти, яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида тушунчалар бериб ўтишди.

Бугунги учрашувда иштирок этган ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига сектор раҳбарлари томонидан жавоблар олишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Маълумки, вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ташаббуси билан июль ойи Андижонда «Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ойлиги» деб эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида бугун Жалақудуқ тумани 1-сектор Достонобод МФЙда «Ҳоким ва уюшмаган ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Ҳикматилло Латипов, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гулнора Абдуллаева ҳамда масъул ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда 12 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланиб, 8 нафар ёшларга 10 сотихдан ер ажратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok