Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ЭНЕРГЕТИКЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Коррупция жамият ривожланишига тўсиқ бўлади, у билан тараққиётга эришиб бўлмайди. Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш борасида юртимизда олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад ҳам унинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишдир.

Андижон вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари И.Холматов энергетиклар билан учрашди.

Унда “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ҳамда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг вакиллари, шаҳар-туман бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.

Учрашувда аҳолини электр энергияси ҳамда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида қилинган ишлар таҳлили, шунингдек энергетика соҳасида коррупция билан аёвсиз курашиш бўйича фикрлар билдирилди. Айниқса, газ ва электр энергияси билан таъминлашда таъмагирликка йўл қўймаслик, истеъмолчи ва таъминотчи орасида шаффофликни янада кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, учрашувда вилоятда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили, унинг кўринишлари ва оқибатлари нималарга олиб келиши мумкинлиги борасида масъуллар томонидан маърузалар қилинди.

Шунингдек, соҳа ишчи ходимларининг таъмагирлик ва коррупция ҳолатларига асло йўл қўймаслик, акс ҳолда қонуний жавобгарликка тортилишлари тўғрисида огоҳлантирилиши кераклиги, жойларда коррупцияга йўл қўйилган ҳолатлар бўйича зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиниши қатъий назоратга олиниши лозимлиги юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«Уюшмаган ёшлар ойлиги» доирасида бугун Марҳамат туманининг чекка ҳудудларидан бири Йўламатол МФЙ ҳудудидаги 26-умумтаълим мактабида туман ҳокими бошчилигида уюшмаган ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда тумандаги бошқа ташкилот, корхоналар раҳбарлари иштирок етди.

Учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка, касб-ҳунарга йўналтириш каби долзарб масалалар кўрилди.

Шунингдек, ҳар бир ёш билан индивудуал тарзда суҳбатлашилганда улар билдирган таклиф ва мурожаатларнинг аксар қисми шу жойнинг ўзида ҳал етилди. Маълум муддат талаб қиладиган масалаларни ижобий ҳал етиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шу кунларда жаҳондаги жами мусулмон уммати томонидан кенг байрам қилинаётган муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда.

В связи со священным праздником Курбан хайит –
Ийд аль-Адха, широко отмечаемым в эти дни мусульманской уммой всего мира, на имя Президента Республики Узбекистан
Шавката Мирзиёева поступают поздравительные послания
от глав государств и правительств зарубежных стран, руководителей авторитетных международных организаций
и региональных структур, видных политических, общественных
и религиозных деятелей.

#Mirziyoyev #qutlovlar #Qurbonhayiti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят ҳокими Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. Жараён давомида Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида ҳам бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok