Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Andijondagi Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari maktab, bogʻcha va poliklinikalarga xizmat koʻrsatishni boshladi

Prezidentimizning 2022-yil 18-martdagi “Yuridik xizmat koʻrsatish markazlari faoliyatini yanada kengaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan joriy yilning 1-avgustdan boshlab bosqichma-bosqich yuridik xizmat koʻrsatish markazlari tomonidan yuridik xizmat bilan taʼminlanmagan davlat organlari va tashkilotlarining quyi boʻlinmalariga yuridik xizmat koʻrsatilishi yoʻlga qoʻyish rejalashtirilgan.

Shu munosabat bilan viloyatimizning barcha shahar va tumanlarida Adliya vazirligining ishchi guruhi tomonidan qarorning mazmun-mohiyatini tushuntirishga qaratilgan hamda “E-huquqshunos” elektron tizimidan foydalanish boʻyicha oʻquv-seminarlari oʻtkazilmoqda.

Batafsil:
https://bit.ly/3RpFUOK

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/adliyaxabarlari
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Қўрғонтепа туманида жуда кўплаб одамлар захарлангани айтилмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳалар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганилмоқда. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА "БАҲОДИРЛАР ЎЙНИ" СПОРТ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун Хўжаобод туманида уюшмаган ёшлар ўртасида "Баҳодирлар ўйни" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Жумладан ушбу спорт мусобақасида маҳалла ёшлари 4-гуруҳга бўлинган холда ўзаро баҳс олиб боришди.

Қизғин ҳамда муросасиз кечган ушбу спорт оқшомида фахрли ўринларни эгаллаган ёшлар кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | TikTok | YouTube
#Муносабат

Фаст-фуд таомларидан захарланиб Қўрғонтепа туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган беморларнинг сони асли 10 нафарни ташкил этади. Бундан ташқари, улар билан бирга таомланган 17 нафар яқинлари ва оила аъзолари ҳам шифохона ходимлари томонидан кузатув учун олиб келиниб, назорат қилинмоқда.

Ҳозирда 10 нафар беморлар ва кузатувдаги 17 кишининг барчаси ўзини яхши хис этмоқда. Матбуот хизмати вакиллари барча беморлар билан тиббий шартлар остида бирма-бир суҳбатлашди.

Уларга туман Тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари ва ҳамширалари узлуксиз хизмат кўрсатиб турибди.

Бу ҳолатнинг келиб чиқиши бўйича, суҳбатлашилган барча беморлар “Фреш фуд” номли фаст-фуд таомлари маркази маҳсулотларини истеъмол қилганини маълум қилишди. Уларнинг барчаси кечаги кун давомида ушбу дўконлардан маҳсулот ҳарид қилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман раҳбарияти алоҳида фаолият бошлаган. Туман прокуратураси эса, тегишли тартибда суриштирув ишларини олиб бормоқда.
ФАОЛИЯТ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, вилоятимиздаги мавжуд барча маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган раислари ўқув семиналарида босқисма-босқич иштирок этмоқдалар.

Навбатдаги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил этилган ўқув-машғулотларида 667 нафар маҳалла раислари билимларини мустаҳкамладилар.

Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, маҳалла раислари олдидаги муҳим вазифалар, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари, давлат органлари билан ҳамкорлик масалалари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, маҳаллабай ишлаш тизими, маҳалла раисларининг асосий фаолият йўналишлари бўйича ишларни самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш борасидаги билим, малака ва тажрибаларини оширишнинг бугунги жараёндаги аҳамияти борасида сўз юритиб, иштирокчиларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

Самарали бошқарув бўйича тавсия ва таклифлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok