Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
“Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан ОАВ вакиллари ҳамда соҳа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепадаги маҳаллалардан бирида яна бир янги ташаббус илгари сурилмоқда.

Матбуот хизмати томонидан ушбу ташаббус эълонига бағишланган картина тасвирга олинди.

Картинанинг тўлиқ лавҳалари бугун соат 20:00 да намойиш этилиши маълум қилинмоқда.

#tashabbus #Qorgontepa #mahalla

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz сайти орқали "Жалақудуқ ҳокими хусусий боғчага тегишли мулкни қайтариб бермаяпти" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур мақолада таъкидланган ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Ҳолат юзасидан яқин орада батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Notarius Otaxo'jayev
Андижоннинг истиқболли туризм йўналиши

Каналга уланиш 👇
@andijan_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qishning qahraton kunlari-yu, yozning jaziramasida ham xizmatga shay yo'l-patrul xizmati xodimlari!

Videoda ayni kunlardagi Andijon shahri ko'chalari aks etgan.
———
Қишнинг қаҳратон кунлари-ю, ёзнинг жазирамаcида ҳам хизматга шай йўл-патрул хизмати ходимлари!

Видеода айни кунлардаги Андижон шаҳри кўчалари акс этган.

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.

Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.

С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан ўтказган учрашувидан лавҳа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Указом Президента в целях обеспечения безопасности граждан, защиты их прав и свобод, восстановления законности и правопорядка на территории Республики Каракалпакстан введено чрезвычайное положение на период с 00 часов 01 минуты 3 июля 2022 года до 00 часов 00 минут 2 августа 2022 года.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди, Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 июля посетил город Нукус и провел встречу с депутатами Жокаргы Кенеса и представителями общественности Республики Каракалпакстан, обратился к народу Каракалпакстана.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун тонгда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, барча туманлар билан мулоқот қилинди. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди. Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг кечаги мурожаатидан кейин вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти ушбу ҳолат бўйича ахборот бериб, вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official