Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Хабар берганимиздек вилоят ҳокими айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити»да иштирок этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур саммитга дунёнинг 67 та давлатларидан ташриф буюрган давлат раҳбарлари, мартабали меҳмонлар, дунёнинг нуфузли компанияларининг раҳбарлари иштирок этмоқда.

Мана шундай нуфузли халқаро саммитнинг бугунги кун тадбирлари давомида, яъни куннинг биринчи ярмида Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлади.

Вилоят раҳбари ўз нутқида сўнги йилларда мамлакатимиз, хусусан Андижон вилоятининг инвестицион салоҳияти тобора ижобий натижалар бериб бораётганлиги, шунингдек, Хонобод шаҳрида турк инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилаётган сунъий кўл ҳамда Янги Андижон массивида барпо этилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Бу эса мартабали меҳмонлар ва хорижлик мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Саммит давомида вилоят раҳбари Туркиянинг "Soliter Peyzaj" каби икки йирик компания вакиллари билан мулоқотда бўлди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шуҳратбек Абдураҳмонов Истанбулда "DEIK" ташкилотининг "Ўзбек - Турк ишбилармонлари Кенгаши" томонидан ташкил этилган фармацевтика, қурилиш, гулчилик, текстиль ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи Турк ишбилармонлари билан учрашди.

Унинг давомида туркиялик ишбилармонларга Андижон вилояти ҳақида тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

#Евросиё #саммит #сафар #Туркия #Истанбул

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан ўтиш учун ДХМга мурожаат қилади

🔰 Регламентга кўра, ариза берувчи бунинг учун ДХМга бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади.

▫️Сўровнома тўлдирилади ҳамда ваколатли орган (Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) 15 иш кунида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

▫️Ваколатли орган аттестация гуруҳи шаклланишига қараб талабгорларни аттестациядан ўтказади (5–10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат).

▫️Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор 6 ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.

▫️Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади.

📌 Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Инсон қадри" лойиҳаси Андижонда

Мажбурий ижро бюросининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ижро иши самарасини янада ошириш, жамият ҳамда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги амалий ишлар, шунингдек "Инсон қадри" лойиҳаси доирасида мурожаатларнинг ҳал этилиши, эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

🔰 2022 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Мазкур йиғилишда ҳафта давомида Конституциявий комиссия томонидан ҳафта ичида амалга оширилган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Ғолиблар муносиб кутиб олинди

🔹Сомон поя қолдиқларини ёқманг!

🔹Хабар берганимиздек вилоят ҳокими айни кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган «25-Евросиё иқтисодий саммити»да иштирок этмоқда.

🔹Ҳудудлардаги ўзгаришлар

🔹 Вилоят раҳбари Туркиянинг "Soliter Peyzaj" каби икки йирик компания вакиллари билан мулоқотда бўлди.

🔹Шуҳратбек Абдураҳмонов Истанбулда "DEIK" ташкилотининг "Ўзбек - Турк ишбилармонлари Кенгаши" томонидан ташкил этилган фармацевтика, қурилиш, гулчилик, текстиль ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи Турк ишбилармонлари билан учрашди.

🔹Ахборот хизматлари раҳбарлари аттестациядан ўтиш учун ДХМга мурожаат қилади

🔹"Инсон қадри" лойиҳаси Андижонда

🔹Олтинкўл тумани ҳокими сайёр қабул ўтказди

🔹Пахтаободда йўл четларига бетон ариқлар ўрнатилмоқда

🔹9-июнь "Халқаро архивчилар куни"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#мобил_фото

Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар бўйича 2021 йил 24 ноябрь куни ўтказилган 50-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан Олтинкўл тумани “Оқтепа” МФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларига тарқатилган паррандаларни парвариши ва ветеринария хизмати бўйича бугун сайёр қабул ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok