Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
КEГEЙЛИДА ЯНГИ КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ...

Аввал хабар берганимиздек Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга яқиндан ёрдам бериш Андижон вилояти фаолларига юклатилган. Ҳозирда вилоят мутасаддилари, тадбиркор ҳамда фермерлар ушбу ҳудудда кенг кўламда фаолият олиб бормоқдалар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда Кегейли туманида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, масъулларга маслаҳат, тавсия ва кўрсатмалар бериб бормоқда. Мазкур ҳудудда андижонлик тадбиркорлар томонидан 2022-2023 йиллар давомида умумий қиймати 604 миллиард сўм бўлган 23 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 1700 та янги иш ўринлари яратилади.

Ҳудуддаги Жузим боғ маҳалласида "Gredo invest group texstille" МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш корхонаси бунёд этилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ. Сариев иштирок этди. Унда сўз олган корхонанинг фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Корхонада 100 нафардан зиёд хотин-қизлар доимий иш билан таъминланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ўқитувчилари учун хорижлик мутахассислар иштирокида ўқув курслари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Каримов Расулжон Рафик ўғли – Президент таълим муассасалари агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Ун ва нон нарх-навоси

🔹Кегейлида янги корхона фаолиятини бошлади

🔹Олтинкўлда ғалла йиғиш мавсуми бошланди

🔹Ҳам савоб, ҳам ибрат: ҳажга аталган маблағ кўчани асфальтлаштиришга сарфланди

🔹Жалақудуқ туман ФВБ огохлантиради Ғалла рисқ рўзимиз, уни ёнғиндан асранг.

🔹Мактаб ўқитувчилари учун хорижлик мутахассислар иштирокида ўқув курслари

🔹Булоқбошида нон ва нон махсулотларини ишлаб чиқариш ва нарх наволари назорат қилиб борилмоқда.

🔹Пахтаобод туманидаги ҳоким ёрдамчиларига планшетлар топширилди

🔹Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди.

🔹Ёз мавсумида кўплаб болажонлар мактабгача таълим масканлари билан ҳайрлашиб, ўрта мактаб сари тайёрланиш даврига ўтиб борадилар.

🔹Мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз, Қўриқлаш бош бошқармаси хизматларидан фойдаланинг!

🔹Избоскандаги "Аҳмадали ҳожи" масжиди ходимлари ҳамда саҳоватли ҳомийлар ҳамкорлигида тумандаги кам таъминланган, моддий ёрдамга мухтож оила фарзандларидан 50 дан зиёд нафарига "Хатна туй" ўтказилди.

🔹"Харитадаги нуқта"

🔹Андижон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг эркин кураш тури бўйича ҳалқаро турнир мусобақаси ўтказилди.

🔹Табиий ресурслар ва қайта тикланувчи энергия: муаммолар ва ечимлар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 6 июнь кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво очиқ бўлади.

Ҳарорат:

🌑 +20...+25... даража илиқ;

🌕 +35...+37… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости и повышения доходов населения через развитие сферы услуг.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

2022 йилда хизматлар соҳасида 120 мингдан ортиқ янги лойиҳани ишга тушириш, хизматлар ҳажмини 435 триллион сўмга етказиш (ўтган йили 283 триллион сўм бўлган) ҳамда соҳада 1,5 миллион иш ўрни яратиш режа қилингани таъкидланди.

“Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ишларни тўғри ташкил эта олмаяпти.

Мисол учун, хизматлар соҳасида январь-май ойларида 756 минг иш ўрни яратилди. Лекин, иш ўринларининг атиги 232 мингтаси ёки 31 фоизи янги объектларда яратилган.

Қолган 510 мингта иш ўрни ўзини ўзи банд қилганлар ҳиссасига тўғри келмоқда”, деди Президент.

Янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида иш ўринлари яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари натижа кўрсатгани, Жиззах, Навоий, Хоразм, Қашқадарёдаги ишлар аҳволи эса қониқарсиз экани таъкидланди.
Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган.

Бунда, 63 та туман ва шаҳарда аукционга қўйилган ер участкаларининг сони 100 тадан кўп бўлса, 27 та туманда 10 тага ҳам етмайди.

Мисол учун, Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон, Хива, Урганч шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманларида савдога қўйилган ерлар сони 10 тадан ошмайди.

Шу боис, фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
Аукционга таклиф этилган 45 мингта ернинг 3 мингтаси келишиладиган идоралар томонидан қайтарилгани кўрсатиб ўтилди.

Бунга асосий сабаб ҳудудларнинг бош режаси ёки архитектура режалаштириш лойиҳаларининг йўқлигидир.

Шаҳарларнинг бор-йўғи 30 фоизида
бош режа, қишлоқларнинг 1 фоизида архитектура режалаштириш лойиҳалари мавжудлиги танқид қилинди.

“Очиқ айтиш керак, шаҳарларнинг бош режасини ишлаб чиқишни давлат лойиҳа институтлари “монополия” қилиб олган.

Инвестиция дастурлари доирасида давлат лойиҳа институтларига ҳар йили катта маблағлар ажратилаяпти, лекин биронта туман ёки шаҳарнинг бош режаси охирига етказилмаган. Нархлар ҳам чет эллик ёки хусусий лойиҳа ташкилотлари нархларига нисбатан бир неча баробар қиммат.

Шу боис, қурилиш соҳасини трансформация қилиш бўйича ҳам алоҳида муҳокама ўтказаман”, - деди давлат раҳбари.
Йиғилишда вилоят ҳокимлари олдига тегишли идора ва ташкилотлар билан бирга сервис ва хизмат кўрсатиш объектларида яратилган доимий янги иш ўринларини ярим йил якуни билан 300 мингтага, йил якунига қадар эса
яна 800 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Бу кўрсаткичларни уддалаш мумкинлиги Бухоро вилояти мисолида тушунтирилди.

Мисол учун, Бухоро шаҳридаги тадбиркорлар эски шаҳардаги меҳмонхона, ошхона, савдо дўконларининг том қисмида ресторан ва кафетерийлар ташкил этган.

Шу каби шаҳарнинг 8 та марказий кўчасида жойлашган давлат ташкилотларининг 50 га яқин биноларининг 1-қаватида
100 дан зиёд ресторан ва кафетерийлар, сервис жойларини ташкил этиш имкони мавжуд.

Вилоят ҳокимларига Бухоро тажрибасини 28 та шаҳар, барча туман марказлари ҳамда пойтахт туманларида жорий қилиш топширилди.

Иқтисодий тараққиёт вазирлигига республика бўйича давлат идораларининг балансидаги, йўл бўйларида жойлашган
4 мингга яқин маъмурий биноларидан сервис соҳасида самарали фойдаланиш бўйича дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берилди.
Йиғилишда ой якуни билан 25 мингта ер участкаларини сервис ва савдо объектлари учун аукционга чиқариш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Олтиариқ тумани сўнгги икки ойда 1,6 мингта ер участкасини аукционга чиқарди.

Бунинг учун туман ишчи гуруҳи тадбиркорлар билан учрашиб, улар учун мақбул бўш ер участкаларини ажратиб олган, хусусий лойиҳа ташкилотларини жалб қилиб, топографик хариталарни ишлаб чиққан, аукционга чиқариш учун 15 та идора билан 7-10 кунда келишилган.

Президент бу тажрибани барча туман ва шаҳарларда жорий қилиш кераклигини таъкидлади.

Эндиликда:

- ерларни аукционга чиқариш жараёнлари ижарада48 кундан 15 кунга, мулк ҳуқуқида74 кундан 20 кунга қисқартирилади;

- ер майдонларини баҳолаш экспертизадан ўтказилмайди, ҳақиқий баҳоси аукционда аниқланади;

- 2023 йил 1 январдан бошлаб ерларни аукционга чиқаришда кадастр идораларида бор маълумотларни бошқа идоралар билан келишиш тартиби бекор қилинади.

Бунда, жавобгарлик кадастрга маълумот тақдим этмаган идора раҳбарига юкланади.
Йиғилишда Кадастр агентлигига йил якунигача 20 та вазирликнинг кадастр маълумотларини Миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритиш топширилди.

1 сентябрга қадар 205 та туман ва шаҳарда 253 та махсус савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаларини ташкил этиш режа қилинган.

Ушбу мақсадлар учун ўтган йили республика бюджетидан
1,4 триллион сўм, жорий йилда эса 900 миллиард сўм ажратилди.

Масалан, Жиззах шаҳри “Жиззахлик” маҳалласидаги боши берк кўча Шароф Рашидов марказий кўчасига боғланиб, 1,4 километр автомобиль йўли, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари барпо этилган. Савдо ва сервис объектларига туну-кун ишлашга рухсат берилган.

Натижада, илгари ушбу ҳудуддаги 1 квадрат метр жой
2-3 млн сўмга ҳам сотилмаган бўлса, ҳозир нархи
8-9 млн сўмга етган. Энг муҳими, савдодан тушган маблағларни бошқа кўчаларнинг инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш ишлари бошланган.

Вилоят ҳокимларига Жиззах тажрибаси асосида 1 тадан кўчани танлаб, уларни серқатнов кўчаларга улаш орқали сервисни ривожлантириш лойиҳасини бошлаш топширилди.
Йиғилишда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Мисол учун, Бойсундаги Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади).

Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.

Агар йўл инфратузилмаси яхшиланса, йўл бўйида 200 дан зиёд сервис объектлари ва камида 1 мингта иш ўринлари пайдо бўлади.

Умуман, 28 та йирик шаҳар, хизмат кўрсатиш салоҳияти юқори 10 та туманда ишлар янги ёндашувлар асосида ташкил этилади. Бу ҳудудларнинг мастер-режаси ишлаб чиқишга 200 миллиард сўм ажратилади.

Бунда:

- бир ҳафта муддатда ҳар бир туман ва шаҳарда лойиҳа офислари тузилиб, хорижий консалтинг компаниялари ва экспертлар жалб қилинади;

- лойиҳа офислари бир ой муддатда ушбу туман ва шаҳарлар аҳолиси таклифлари асосида мастер-режани ишлаб чиқади.

Ушбу туман ва шаҳарларга тижорат банклари бириктирилиб, сервис лойиҳаларини молиялаштиришга масъул бўлади.
Президент кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш вазифасини қўйди.

Жумладан, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига ўз ер майдонларида мавсумий кафе ва савдо нуқталарини ташкил этишга рухсат берилади.

Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни якунлангач, кўчириш бўйича мажбурий талаб бекор қилиниб, тадбиркорларга мобиль контейнерлар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.

2017 йилда бозорларни реконструкция қилиш ва замонавий савдо комплексларини қуриш дастури қабул қилинган эди.

Лекин Зангиота, Қибрай, Оҳангарон, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Чортоқ, Хатирчи ва Нуротада бозорлардаги аҳвол, уларнинг санитарияси ва архитектурасидан одамлар норози экани қайд этилди.

Беш йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бозорларни ривожлантириш дастурини, шунингдек, маданият ва истироҳат боғларида сервисни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.
Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:

- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;

- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;

- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.

Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:

- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;

- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.

Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
“Хабарингиз бор, ўтган икки ҳафта давомида республиканинг барча маҳаллаларида сайлов ўтказилиб, 9 минг 349 нафар маҳалла раислари сайланди.

Ушбу оқсоқолларни халқимиз, биринчи галда, маҳалла аҳолиси ўзига муносиб кўриб, ишонч билдиргани билан табриклайман.

Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Маҳалла раиси бўлиш бу – жуда катта масъулият.

Маҳалла раислари халқимизни рози қилишда, ислоҳотларни ҳар бир хонадонга кириб боришида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва профилактика инспекторлари бошини қовуштириб, хонадонбай муаммоларни ўрганиб, ҳокимлар олдига аниқ масалалар қўйиб, маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга масъул ва жавобгар бўлади”, деди давлатимиз раҳбари.

Бугун хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича қўйилган аниқ масалалар ҳам энг аввало маҳалладан бошланиши, бир сўз билан айтганда, маҳалла хизматлар ва сервис марказига айланиши шартлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида ҳудудлар раҳбарлари ва мутасаддилар ахборот берди.
ХЎЖАOБОДДА ЙЎЛЛАР ТEКИС ВА РАВОН БЎЛМОҚДА...

Вилоятимизда сўнгги йилларда йўлсозлик соҳасини ривожлантириш, йўлларни халқаро талаблар даражасига келтиришга алоҳида аҳамият қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Хўжаобод туманидан ўтувчи А 373 «М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали -Ўш» автомобиль йўлининг 467 км қисмида автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, айни кунларда ишлар кўлами жуда кенг. Йўлларни асфальтлашда моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, уни энг замонавий йўлсозлик техника — транспорт воситалари билан бойитилишга етарли эътибор қаратилаётганлиги эса муваффақиятларнинг асосий омилларидан биридир.

Бугун Хўжаободда йўлсозларнинг машаққатли меҳнати ва соҳага қаратаётган катта эътибори самарасини мана шундай қишлоқларда равон йўлларда кўришимиз мумкин. Энг муҳими, бу обод манзиллар халқимиз турмуш фаровонлигининг янада юксалишига хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ КЕГЕЙЛИ ТУМАНИДА БЎЛИБ, АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ФАОЛЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУДУДДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР.

1-лавҳа

#сафар #Қорақалпоғистон #Кегейли #делегация

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куннингмуҳим хабарлари

🔹Огоҳ бўлинг! Пластик рақамларингизни ва СМСдан келган кодларни ҳеч кимга берманг!

🔹Қўрғонтепа туманининг 2-сектор ҳудуди ҳисобланган Қорасув шаҳрида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

🔹Пахтаободдаги Ёшлар саноат зонасида тадбиркорлар учун қулайликлар яратилмоқда

🔹Андижон тумани ёшлари ғолибликни қўлга киритдилар

🔹Асака туман тиббиёт бирлашмасида аҳолига қулайлик яратиш шунингдек, сифатли ва кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

🔹Фуқаролар томонидан калтаклангани айтилган Сувтаъминоти идораси ходими ва фуқар ўзаро муросага келтирилди

🔹Хўжаобод туман ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳамда туман прокурори Баҳодиржон Мўйдинов туманда фаолият олиб бораётган "Тўраобод" ҳамда "Голден Бирд" фермер хўжалигида бўлди.

🔹Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эълон қилинган "6 Июнъ – Халқаро рус тили куни" муносабати билан вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ўтказилган вилоят семинари...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok