Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
BO'STON TUMАNIDА YANGI MАKTАBGАCHА TА'LIM TАSHKILOTI FOYDАLАNISHGА TOPSHIRILDI

Bugun Boʼston tumani "Yakkatol" mahallasida joylashgan ijtimoiy soha ob'yekti 14-Davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining ochilish marosimi boʼlib oʼtdi.

Ochilish marosimida tuman hokimi S.Nosirova, sektor rahbarlari va bir qator mutasaddilar ishtirok etdi. Ushbu maskan 90 nafar bolajonlarni oʼz bagʼriga sigʼdira oladi. Maktabgacha taʼlim maskanining xonalari zamonaviy tarzda bolalarga manzur boʼluvchi jihozlar bilan taʼminlangan.

Shuningdek tuman hokimi mahalla ahlini maktabgacha taʼlim tashkilotini yangi binoda faoliyat boshlaganligi bilan tabrikladi.

Telegram | Facebook | Instagram |YouTube|Web sayt
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўзбекистондаги Копиа маркази, Шоличилик илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан ҳамкорликда «Шолини кўчат экиш машинасида экиб етиштириш» мавзусида дала семинари ўтказилди. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, экспорт ҳажмини ошириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Дала семинарида замонавий ва қатор қулайликларга эга бўлган янги механизациянинг ишлаш жараёнлари кўрсатиб берилди. Копианинг Ўзбекистондаги маркази директори ОҲ СУНГ ЖОНГ, Жанубий Корея давлати ҳамда Ўзбекистоннинг шоличилик йўналишидаги олимлари жараёнда мулоқотлар олиб боришди. Дастлаб мамлакатимиз иқлим шароитида етиштириладиган шоли навларини ҳосил беришдаги сифат кўрсатгичлари, экспортбоп маҳсулот етиштиришнинг эътибор қаратилиши зарур бўлган тарафлари ҳар иккала мамлакат профессорлари томонидан илмий асослаб берилди. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида шоличилик бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг натижалари билан ҳам танишиб чиқиб, бу борада қўшимча таклифлар билдирилди. Шундан сўнг янги механизациянинг ишлаш жараёни дала тажрибасида қўлланилди. Кўчат экиш машинасининг афзаллиги шундан иборатки, соатига 1 гектар ерда шоли кўчатини экишда 100 нафар ишчи кучининг ўрнини боса олади. Бу жараёнда 3 нафар ишчининг меҳнати зарур бўлади холос. Ҳар бир экилаётган кўчатнинг оралиғи 12 см дан бўлиб, бир вақтнинг ўзида 6 қаторга экиш хусусиятига эга.

Ўқув семинари давомида шоличилик йўналишида фаолият олиб борувчи фермерлар ҳам иштирок етиб, замонавий техниканинг қулай имкониятлари билан танишдилар. Хорижий тажрибалар амалий тарзда кўрсатиб ўтилди.

Куннинг иккинчи қисмида шу каби лойиҳаларни қишлоқ хўжалигига жалб етиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги «Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида қамраб олинган мақсадларни амалиётга жорий қилишга хизмат кўрсатиши мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди. Навбатдаги халқаро ҳамкорликнинг натижадорлиги бўйича Корея Ўзбекистон олимларининг илмий асосланган тажрибалари муҳим эканига алоҳида урғу берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Yangi Andijon
Янги Андижон бўйлаб виртуал саёҳат қилишга тайёрмисиз

Аввал хабар берганимиздек медиа гуруҳимиз томонидан Янги Андижон шаҳрининг 360 даражали виртуал графикаси ишлаб чиқилмоқда.

Дастлаб виртуал саёҳатда биринчи босқич режасининг шаҳар кўриниши, кўчалар, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли турар-жой бинолари ҳамда шаҳарсозлик намуналарини ўз ичига олади.

Тез кунларда нафақат Янги Андижон шаҳрининг кўчалари бўйлаб саёҳат қиласиз, кейинги навбатда барча бинолар, кўп қаватли уйларнинг ичига кириб, ҳаттоки хона жиҳозларини қандай жойлаштириш мумкинлигига гувоҳи бўласиз!
Бунинг учун шунчаки Telegram да Янги Андижон виртуал саёҳат сўзининг устига босинг ёки бошқа ижтимоий тармоқларимиздаги эълон қилинган havola (сылка) орқали саёҳатни амалга оширишингиз мумкин!

Фикр ва таклифларингизни изоҳлар (комментарии) орқали кутиб қоламиз!!!

|Web-site|Facebook|Instagram|Telegram|YouTube|
Андижон вилояти Марҳамат тумани Эркин Воҳидов номидаги шахмат мактабида ДХХ Андижон вилояти Бошқармаси бошлиғи Кубоги соврини учун «Имконияти чекланган ёшлар» ўртасида шахмат мусобақасига старт берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok