Вилоят аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати янада ривожланади
Кеча, 5 май куни давлатимиз раҳбари раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун энг аввало, аҳолига биринчи ёрдам кўрсатувчи Тез тиббий ёрдам хизматларига бўлган эътиборни кучайтириш ва бу борадаги ислоҳотларни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Йиғилишда бу борадаги камчиликлар тилга олиниб, бажарилиши муҳим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилишда таъкидланган вазифалар ижросини таъминлаш ва бу борадаги муҳим йўналишларни белгилаш мақсадида вилоят Тез тиббий ёрдам бўлимида бўлди. Бу ерда тиббиёт ходимларига яратилган шароит, беморларга хизмат кўрсатиш сифати, техник воситалар билан таъминланганлик даражаси алоҳида ўрганилди. Камчиликлар, муаммолар рўй-рост эътироф этилиб, масаланинг ижобий ечимини таъминлаш учун зарур бўлган вазифалар юзасидан келишиб олинди. Жумладан, бўлимда жаҳон тиббиёти талабларига мос шароит яратиш, янги техник анжомлар билан жиҳозлаш, замонавий транспорт воситалари олиб келиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда уларнинг хизмат шароитлари, билим малакаси, руҳий кўникмалари ва моддий таъминотларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамма хайрли ишлар замирида инсон қадр-қиммати мужассам. Вилоят ҳокимининг бугунги учрашуви ҳам соҳа тараққиёти йўлидаги янги босқич учун муҳим замин яратади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Куннинг муҳим хабарлари
🔹Бўстон туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, томорқадан йилига 2 ва 3 марта ҳосил олиш тизими йўлга қўйилган
🔹Вилоят аҳолисига тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати янада ривожланади
🔹Балиқчи тумани Омонариқ маҳалласида янги иш ўринлари яратилмоқда
🔹Хотира бор экан – миллат барҳаёт!
🔹Бугун Избоскан туман ҳокимлиги мажлислар залида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
🔹Марказий студиянинг жонли эфирларида Амирхон Умаров "Muzqaymoq party"нинг навбатдаги шоуси Қўргонтепада бўлиб ўтишини маълум қилди.
🔹Бўстон туманида "Адлия сайли" ўтказилди
🔹Ҳамкорлик натижадорлиги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилади
🔹"9 май Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан ЖИЭД иккинчи минтақавий ҳудуд 3-сон тергов ҳибсхонасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар иштирокида спорт тадбирлари ташкил этилди