Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.3K photos
4.41K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Куннинг муҳим хабарлари

🔹Сиз ёшлар дафтарига киритилганмисиз? Иш топиш учун кимга мурожаат қилишни билмаяпсизми?

🔹“Иқтисодчи” маҳалласида олиб борилаётган ишлар ва Андижон вилояти ҳокимининг маҳалладаги фаолияти ҳақида қисқача видеорепортаж.

🔹Балиқ етиштиришда интенсив усул — тежамкор ва самарадор

🔹Андижон вилояти ҳокими “Иқтисодчи” маҳалласидаги қишлоқ врачлик пунктига борди.

🔹Шуҳратбек Абдураҳмонов куни кеча ўзи хабар олган хонадонга такроран келди. Оилани қўллаб-қувватлаш ташкил этилаётгани вилоят раҳбари томонидан шахсан назорат қилинмоқда.

🔹Андижон вилоятида товуқ парвариши орқали аҳолини тадбиркорга жалб қилиш

🔹Боғи Бобур манзаралари

🔹Айни дамда Бўстон туманида "Маданият ва Ёшлар ойлиги" муносабати билан туман Захириддин Мухаммад Бобур номидаги истироҳат боғида кўтаринки кайфиятда байрам дастури бўлиб ўтмоқда.

🔹Асакада "Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун" шиори остида манзилли ва мақсадли тиббий кўриклар давом этяпти.

🔹Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров Собиқ 2511 автосафи биноси бузиш ва қайта қуриш ишлари жараёни билан танишди.

🔹Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди

🔹Улуғнор тумани 3 секторда жорий йилнинг 20 апрель куни ҳафталик иш режага асосан сектор ҳудудига кирувчи Улуғбек МФЙ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

🔹Ички ишлар вазири ўринбосарининг Андижон вилоятидаги сўнги сайёр қабули Бўстон туманида бўлиб ўтди

🔹"Ёшлар етакчисининг бир куни" лойиҳасида ёшлар фонус ёқиб учирдилар...

🔹Олтинкўлда "Маданият ва ёшлар ойлиги" доирасида тадбир ташкил этилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 22 апрель кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вилоят ҳудудларида чақмоқли ёмғирлар ёғиши кузатилади.

Ҳарорат:

🌑 +10...+15... даража илиқ;

🌕 +22...+24… даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЛОЛАЗОР МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Пахтаобод туманда ишсизлар сони жиҳатидан энг оғир ҳудудлардан ҳисобланган Лолозор маҳалласи аҳолиси ҳамда туман ҳокими Э.Усмонов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Б.Ахмедов ва вилоят ҳокимлиги томонидан бириктирилган вакил Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошиғи О.Юлдашевлар ўртасида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

Аҳолидан тушган мурожаатларга мулоқотда жам бўлган турли соҳа вакиллари керакли жавоблар қайтаришди.

Шунингдек, ишсизлик муаммолари бўйича ҳам амалий жавоблар берилиб, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари аҳолини касбга ўқитиш, йўналтириш бўйича тегишли тадбирларни қўлладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижоннома таҳририятининг расмий веб сайти орқали эълон қилинган "Оғзига талқон солган мутасаддилар" сарлавҳаси остидаги мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур мақолада келтирилган барча муаммолар шахсан вилоят ҳокими томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Мақолада, Шаҳрихон, Андижон, Асака ва Избоскан туманларида мавжуд муаммо тилга олинган.
Ушбу масалалар босқичма-босқич ижрога қаратилган. Ижро қилинган масалалар юзасидан батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТИББИЙ КЎРИКЛАР ВА УЧРАШУВЛАР БЎЙИЧА

Кеча, 21 апрель куни вилоятимиздаги 24 та маҳалла фуқаролар йиғинида тиббий кўриклар ташкил этилди.

Тиббий кўриклар давомида 9 минг 414 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

– 843 нафарига бепул дори-дармон тарқатилди;

– 3 минг 26 нафар фуқароларга уйда амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилди;

– 149 нафар беморлар туман (шаҳар) марказий шифохоналарига;

– 49 нафар беморлар вилоят даволаш-профилактика муассасаларига соғломлаштириш учун ётқизилди.

Бундан ташқари, 19 та жойларда 4 минг 758 та хонадон вакиллари иштирокида тиббиётдаги ислоҳотлар, бугунги кундаги долзарб вазифалар тўғрисида тиббиёт бирлашмаси бошлиқларининг мурожаатлари ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
«Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида

Аҳоли
турмуш шароитини яхшилаш, доимий ва қўшимча даромад манбаига эга қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳудудларда «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Андижон вилоятида ҳам ҳар бир маҳаллада хатлов ўтказилиб, унда фуқароларнинг ички имконияти ва талаб-истаклари инобатга олинди. Шунга кўра, жорий йилда вилоят бўйича 9 минг 571 та хонадонга парранда тарқатиш режалаштирилди ва ҳозирга қадар 3 та кластер орқали 4 мингта хонадонга паррандалар етказиб берилди.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok