Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
📌Ҳурматли Андижонликлар ҳамда вилоятимиз меҳмонлари!!!

🔹27 март куни умумхалқ Баҳор сайли Янги Андижон шаҳрида эрта тонгдан бошланишини маълум қиламиз.

🔹Халқ ўйинлари, лапарлару куй қўшиқлар билан баҳорий кайфият ила сайлда ҳамроҳимиз бўлинг.

📍Умумхалқ Баҳор сайлида бизни учраштирадиган меҳр манзили Янги Андижон шаҳри.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов Хўжаобод туманида бўлиб, ҳудудда ишга туширилаётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари билан яқиндан танишди.

Дастлаб О.Турсунов Сарқамиш маҳалласида тадбиркор Нодирбек Усмонов томонидан янги ташкил этилган хусусий мактабгача таълим муассасаси ҳамда "Zebinur Group Tex" трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Мазкур корхонада айни дамда 50 нафардан зиёд маҳалла ёшлари доимий, даромадли иш билан таъминланди.

Шунингдек, Бобур маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидаги табобат марказининг фаолияти билан танишди. Ҳозирда ушбу марказда 40 бош туя парваришланиб, туя сути табобати орқали қўшни Қирғизистон ва республикамизнинг турли вилоятларидан беморлар келиб даволанади.

Даволаниш учун келаётганларнинг сони ортаётганлиги боис ётоқхона борасида муаммолар бор эди.

Ушбу масалага ижобий ечим топиш мақсадида табдиркор томонидан умумий лойиҳа қиймати 2 миллиард сўм бўлган, 2 қаватдан иборат, 42 ўринли меҳмонхона қурилмоқда. Суҳбат давомида О.Турсунов табобат марказига туташ кўчалардаги хонадонларда уй меҳмонхоналарини ташкил этиш орқали беморларга шароит ва имкониятлар яратиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Жараёнда Чироқчи маҳалласида фуқароларга 10 сотихдан ижарага берилган жами 6,2 гектар ер майдонида йўлга қўйилган деҳқончилик ишлари ҳамда Саноатчилар маҳалласида янги бунёд этилаётган 60 ўринли аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шифохонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ҳоким ёрдамчилари билан бўлган мулоқотларда аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, янги ташаббускор тадбиркорларни аниқлаб, улар орқали иш ўринларини яратиш, маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича иш ташкил этиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ АНДИЖОНДА БАҲОР САЙЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНИ ҲАМ ТАНТАНАГА АЙЛАНИБ КЕТДИ...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида 27 март кунги об-ҳаво тўғрисида маълумот

Вилоятда ўзгарувчан бўлиб, куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик кузатилади.

Ҳарорат:

🌑 +2...+7... даража илиқ;

🌕 +10...+15 даража илиқ бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун 27 март "Бутунжаҳон театр куни"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok