Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.4K photos
4.42K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Mobile_foto

АНДИЖОН ШАҲРИНИНГ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Ноқулай об - ҳаво, ёғингарчилик, сув тўпланишлари натижасида йўллар кўп талофат кўрди. Сувнинг асфальт юзасида сақланиб туриши ҳисобига кўчиб, чуқур - чаноқ бўлган йўллар йўлсозлар томонидан таъмирланмоқда.

Жумладан, А373 "М39 автомобиль йўли -Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш", 4Р116 "Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Андижон ш." 4Н-1085 "Андижан-Экинтикин", Университет ён кўчаси йўлларида Андижон автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси тасарруфидаги барча ташкилотлар оммавий жалб қилинган холда иш олиб борилиб, йўллар жорий таъмирланаяпти.

Чуқур - чаноқлар асфальт - бетон қопламаси билан тўлдирилиб ҳайдовчи ва пиёдалар учун қулайлик яратилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҚИРҒИЗИСТОН БИЛАН САЙЁҲЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ҲАМКОРЛИК КЎЛАМИ ОРТМОҚДА

Қирғизистон Рeспубликаси Ўш шаҳри мери Алмазбек Мамбетов раҳбарлигидаги Қирғизистон делегацияси Андижонда бўлди.

Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасида иқтисодий, савдо, таълим, маданият, адабиёт, тиббиёт, айниқса, сайёҳлик йўналишларида ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда. Қирғизистонлик меҳмонларнинг Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан мулоқотида шу ҳақда сўз юритилди.

Қирғизистон Республикаси ва Андижон вилояти ўртасида ўтган 2021 йилдаги савдо айланмаси 330 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Қўшни давлатга 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 30 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот импорт қилинган.

Жумладан, Андижондан 95 миллион долларлик тўқимачилик саноати, 42 миллион долларлик мева-сабзавот ва 163 миллион долларлик бошқа маҳсулотлар экспорт қилинди. Қирғизистон Республикасидан эса вилоятга 10 миллион доллар қийматдаги кўмир, 14 миллион долларлик цемент, 83 минг долларлик картошка импорт қилинган.

Айниқса, ўтган йили Қирғизистондан Андижонга келувчи сайёҳлар сони аввалги йилдагига нисбатан кескин ортган. Хусусан, ўтган йили қўшни давлатдан 7 минг нафардан ортиқ сайёҳ Андижон вилоятига ташриф буюрди. Уларнинг аксариятини “зиёрат туризм” ва “тиббиёт туризм” йўналишларида келувчилар ташкил этган.

Тиббиёт туризми бўйича жорий йилнинг ўтган даврида Қирғизистон Республикасидан 1 минг 500 нафар мехмон даволаниш ва дам олиш мақсадида вилоятга ташриф буюрган. Улар асосан, Хонобод шаҳридаги “Хонобод сиҳатгоҳи”, Қурғонтепа туманидаги “Соғлом авлод” даволаниш маскани, Шаҳрихон туманидаги “Шифо нур инвест” сингари қатор тиббиёт комплексларида онкология, кордиология, хурургия, урология ва травматология йўналишлари бўйича даволанган.

Вилоят ҳокими ва Ўш шаҳар мери ўртасидаги учрашувда туризм йўналишидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўш шаҳрида андижонлик тадбиркорлар ва ҳунармандлар томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар сотиладиган доимий ярмарка ташкил этиш юзасидан фикрлашиб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ШАҲРИДА ЖАРАЁН ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Андижон шаҳрида ёғингарчилик натижасида юзага келтган фавқулодда вазиятларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида ҳудудлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилган эди.

Жараёнда мутасаддилар томонидан зарур чоралар кўрилди. Айни дамда Амир Темур шоҳкўчасидаги оқова сув қувурларининг яроқсизлари ўрнига янги тармоқ тортилиб, ишчи ҳолатга келтирилмоқда. Андижон шаҳрида жараён давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok