Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
2021 йил 26 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон давлат тиббиёт институти ва унинг клиникаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси»ги қарорига мувофиқ институт клиникасини қайта таъмирлаш ишлари бошланганлиги юзасидан хабар берган эдик.

Ҳозирда клиникада қурилиш бунёдкорлик ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Шуҳратбек Абдураҳмонов клиникада бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Бир йил муддат ичида янгидан бунёд этилаётган институт клиникаси келгусида нафақат Андижон вилояти аҳолисига, балки бутун водий аҳлига тиббий хизмат кўрсатади. Юртдошларимиз мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун пойтахтга ёки чет элга бормай, мазкур клиникада даво топадилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЙҒУР ҚИШЛОҒИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ

Айни кунларда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси билан Уйғуробод қишлоғида бошланган кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари авж палласида.

Бугун ҳудуддаги 3-секторда жойлашган Гузар маҳалласида бўлган вилоят ҳокими маҳаллаларда йўл, ичимлик суви, аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш, тиббиёт, маданий-маърифий ва аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун муҳим саналган барча йўналишларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Уйғур қишлоғини ривожлантириш йўлидаги лойиҳаларни кўздан кечириб, қишлоқ аҳли билан мулоқот ўтказди. Самимий тарзда ўтган мулоқотлар давомидаги мурожаатлар, таклифлар тингланиб, ижро сари йўналтирилди.

Маълумот ўрнида: Уйғур қишлоғида 7 та маҳалла жойлашган бўлиб, ушбу маҳаллаларда жами 22 минг 119 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур маҳаллалардаги ички кўчаларни 21,3 км асфальтлаш, 24,9 км бетон йўл, 8 та янги ТП ўрнатиш, 577 та темир бетон таянчлар ўрнатиш, 17 км тармоқ тортиш, 1 дона янги сув қудуғи қазиш, 9 та сув қудуғини таъмирлаш, 12,8 км янги ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда барча соҳа ходимлари томонидан жадал суръатларда ишлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мамлакатимиз ҳудудларида олиб борилаётган ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида, республика раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлари жойларга сафарбар этилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мирзиёд Маҳкамов Қўрғонтепа туманида ўрганиш олиб бориши белгиланган бўлиб, бугун ушбу республика вакили вилоятимиздан бириктирилган масъул Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшанбек Насимов ҳамроҳлигида Қўрғонтепа туманида бўлди.

Мутасаддилар дастлаб, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман прокуратураси вакили, барча сектор раҳбарлари, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ва бир қанча масъуллардан иборат гуруҳ билан учрашди. Туманда олиб борилаётган амалий жараёнлар ва олдиндаги мақсадлар ҳамда режалар ҳақида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан қисқача маълумотлар бериб ўтилди. Учрашувдан сўнг жараёнларни ўз жойида кўздан кечириш учун тумандаги оғир ҳудудлар бўйлаб йўлга чиқилди.

1-сектор ҳудудининг Савой қишлоғи ўрамида жойлашган «Чорвадор» маҳалласи ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолган 5 та маҳалладан бири ҳисобланади. Ушбу маҳаллага келган раҳбарлар ҳоким ёрдамчиси ва бошқа масъуллар билан суҳбатда бўлди.

Маҳалладаги ишсизлик даражаси, инфратузилмаларга эга эмаслиги, ҳудудда тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш зарурлиги ва бошқа муаммолар ҳақида маълум қилинди. Шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тузилган режалар бошланган амалий ишлар ҳақида маълумот берилди.

«Чорвадор» маҳалласига туман ҳокими масъул ҳисобланади ва маҳаллага ҳоким ёрдамчиси сифатида вилоят «Миллий банк» раҳбари тайинланган. Шунингдек, вилоятимизнинг Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳам ушбу маҳаллада алоҳида фаолият олиб бормоқда.

Ҳудудда 4 миллиард сўм қийматдаги янги гузар қурилиши бошланган. Маҳаллий аҳоли фойдаланиши учун янги замонавий сауна ва миллий ҳаммом ишга туширилди. Шунингдек, ишсизликни бартараф этиш бўйича туман ҳокими ва ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан самарали натижага эришган туманлар тажрибасидан фойдаланиш бошланган. Маҳаллий аҳоли бунга жалб этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Audio
ҲАФТА ДАВОМИДА ВИЛОЯТИМИЗДА

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Матнни "Дийдор" радиоси бошловчиси Бахтиёр Мўминов ўқиди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok