Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ШАҲРИХОН ЯШИЛ МАКОНГА АЙЛАНМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туманида ҳам кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Туманда ўтказилган «Эко-акция»да вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, туман фаоллари, ёшлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.

Нуронийларнинг дуо-фотиҳалари ва эзгу тилаклар билан бошланган ҳашарда йўл бўйлари, ариқ-зовур четлари, бўш турган майдонлар, аҳоли хонадонларига 86 мингдан ортиқ қарағай, павлония, арча каби манзарали ҳамда мевали ниҳоллар, фермер хўжаликлари дала майдонлари бўйларига тут кўчатлари экилди.

Бу каби кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидан қадрдон Ўш шаҳрига 10 минг туп «Павлония» дарахти етказилди...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КEГEЙЛИ ТУМАНИ ЁШЛАРИ БИЛАН ДОИМИЙ МУЛОҚОТДА...

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг топшириғига асосан Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Андижон вилоятининг фаолларига юклатилган.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда Кегейли туманида бўлиб, ҳудуддаги 16 та маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари билан мулоқот ўтказмоқда.

Вилоят раҳбари ёш мутасаддилар билан мулоқоти давомида уларга ишонч билдириб, доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, улар билан доимий алоқада бўлиш, фаолиятлари давомида маҳаллаларда юзага келадиган муаммо ҳамда таклифларни йўллаш юзасидан махсус бот ташкил этилганлигини билдирди. Бу эса ишларни самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.

Жараёнда маҳаллаларда иш бошлаган 16 нафар ҳоким ёрдамчилари ва 16 нафар ёшлар етакчиларига компьютер жамланмалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Yangi Andijon
Андижонда керамзит корхонаси курилади

Озарбайжон республикасидан ташриф буюрган инвесторлар Ўзбекистонда Керамзит ишлаб чиқариш бўйича тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Айни кунларда тупроқдан олинган таҳлил натижаларига кўра Ўзбекистонда, ҳусусан Андижонда керамзит ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулотдан керамзит блоклари тайёрланади.

Керамзит блоклари жуда ҳам енгил, терма ҳусусиятга эга, шовқин ўтказмайди, қуруқ ва нам ҳавога чидамли ҳамда нарх жихатидан жуда ҳамёнбоп маҳсулот ҳисобланади. Иморатларни қуришда ғишт ёки нархи қиммат бўлган бетон маҳсулотларининг ўрнига ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Қолаверса бинонинг ортиқча юк олишига йўл қўймайди ва табиий офатларга бардошли бўлади.

|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube|Web-site|
Андижон Ёшлар Технопарки Бизнес Инкубаторини ишга туширмоқда. Биз сизга ёрдам берамиз!

Бизнес Инкубатор Андижондаги ёшларнинг стартапларини ишга тушириш ва ривожлантириш учун яхши имконият тақдим этади.

Айнан Бизнес инкубатор сизга қуйидаги хизматларни тақдим этиш имкониятига эга:

Коворкинг майдони

Ментор маърузалари;

Консалтинг хизматлари;

Бепул бизнес таълим ва касбий тренинглар, семинарлар ва форумларда қатнашиш;

Лойиҳаларни Грантларга йўналтириш;

Инвесторлар билан мулоқот қилиш учун тайёрланиш бўйича маслаҳатлар;

Бизнес ва Маркетинг режалар тузишга ёрдамлашиш

Кам фоизли кредит олиш;

Албатта юқори тезликдаги интернет
ва буларнинг барчаси МУТЛАҚО БEПУЛ.

Дарҳақиқат, ишбилармон тадбиркор ўз бизнесини ривожлантиришдан бошқа нарса ҳақида ўйлаши шарт эмас.

👋Андижон Ёшлар Бизнес инкубаторига саралаш бошланди. Ҳозироқ ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин!

Рўйхатдан ўтиш👈

Манзил: Бобур шоҳкўчаси 39-А уй

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАҲСУЛОТЛАР 100 ФОИЗ ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛМОҚДА

Андижон вилоятида тўқимачилик саноати ривожланаётганлиги боис кўплаб ҳамюртларимиз даромадли иш билан таъминланмоқда. Ҳозирда ҳудудда 700 га яқин шундай корхоналар фаолият юритмоқда. Андижон шаҳридаги “Dinar group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонаси улардан бири ҳисобланади.

Корхонага Италия, Австрия ва Туркия каби давлатлардан мато бўяш ва тикув ускуналари келтирилган бўлиб, мазкур дастгоҳларни 1000 дан ортиқ опа-сингилларимиз моҳирона бошқармоқдалар. Шунингдек, йилига 3,5 миллион дона тайёр трикотаж ва 5 минг тонна ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда хорижий давлатлар буюртмалари асосида 50 дан ортиқ турдаги ярим тайёр ва 100 хилдан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok