Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.48K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТEХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ ТОМОНИДАН АМАЛИЙ СEМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Семинарда Товуқларни ва чорва ҳайвонларини кўпайтиришда озуқа рациони билан бирга улар парваришланадиган жойни ҳам алоҳида ўрни борлиги мутахассисларнинг яна бир тавсиялари қаторидан жой олди.

Маҳаллаларнинг ўзидаги хонадонларда бўлган профессор-ўқитувчиларимиз тавсияларини амалий тарзда ҳам аҳолига кўрсатиб бердилар. Шунингдек, институт олимлари, малакали мутахассисларининг тавсиялари асосида чоп этилган қўлланмалар ҳам юртдошларимизга тарқатилди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг битирувчи талабалари ўзлари яшайдиган ҳудудлардаги аҳолига парранда, асалари, ва чорва ҳайвонларини кўпайтириш ва даромад олиш, томорқа ишларига биргаликда амалий тарзда киришишади. Мақсад уларнинг назарий олган билимларини амалиётда мустаҳкамлашдир. Бунда эса албатта уларнинг устозлари ўз тавсияларини берган ҳолда кўмаклашишади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Директорлар мактаби» лойиҳаси доирасида «Қудратимиз-бирлик ва ҳамжиҳатликда» номли ўқув-оромгоҳининг якуний ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Якуний семинарда лойиҳа доирасида директорларга молиявий саводхонлик, таълимга креатив ёндашув, танқидий-таҳлилий қарашлар орқали таълим сифатини янада ошириш мавзуларида ўтилган семинар-тренинглардаги билимларни мактабларга татбиқ этилиши зарур эканлиги таъкидланиб, бошқарма бошлиғи модераторлигида «2021 йилда тизимда амалга оширилган ишлар таҳлилий-сарҳисоби ва 2022 йилда режалаштирилган устувор вазифалар» мавзусида семинар-тренинг ўтилди.

Қолаверса, очиқ мулоқот шаклида ўтган семинарда таълимга бўлган эътибор натижасида ойлик маоши 1000 АҚШ долларига етган педагоглар ҳамда устозлар меҳнати самараси туфайли нуфузли олий таълим муассасаларига кирган собиқ битирувчилар таклиф этилиб, фикрлари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2022 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида 84 мингта, жумладан 4,5 минг гектар пахта майдонларини аҳолига 10 сотихдан узоқ муддатли ижарага бериш орқали 45 мингта янги иш ўрилари яратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
☑️ Қонунчиликка мувофиқ, мактабларнинг 1 – 4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:

👉 ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун TV-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:

👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Избоскан_тумани

Қораянтоғ МФЙнинг аксарият фуқаролари ўз хонадонларида иссиқхона барпо этишган. Албатта, жуда кўпчиликнинг фикри 15 ёшлик тадбиркор ўқувчининг меҳнатлари ортидан ривожланди.

Муфтохиддин Аъзамжонов-ҳозирда 15 ёшда. У цитрус мевалар парваришига қизиқади. Мана беш йилдирки, Муфтохиддин дарсдан бўш пайтларида иссиқхонада пальма, гул кўчатлари, лимон, мандарин, апельсин каби сархил мевалар етиштириб келади.

Муфтохиддиннинг бизга берган маълумотига асосан, бугун ушуб хонадон вакиллари 3 гектар майдонга улкан иссиқхона ташкил этганлар. Биргина суратда акс этиб турган иссиқхонада 1000 дан зиёд пальма кўчатлари, 10 донадан ортиқ апельсин, мандарин ва 700 дан зиёд лимон мевалари ҳамда гул кўчатлари мавжуд. Ушбу кўчатлар барча иссиқхона мисолида айтсак, умумий ҳисобда 200 мингдан зиёд турли навдаги кўчатлар мавжуд экан. Даромади эса қувонарли.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
– Аҳоли учун давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар бериш тартиби қандай?

-Тўлов мажбуриятлари ва шартларичи?

-Субсидия олишда ўзгаришлар борми?

🔗 Ушбу ва мавзуга оид бошқа саволларга оид маълумотни Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасининг телеграмдаги расмий канали ва фейсбукдаги расмий саҳифасидаги жонли эфир орқали олишингиз мумкин.

📆 Жонли мулоқот 11 январь куни соат 17:00 да бўлиб ўтади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда ишсизлар сони камайиб, оилалар даромади ортади

Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов туманларда бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни даромадга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишмоқда. Бу борада фуқароларнинг мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда хонадонларида тадбиркорликни йўлга қўйиши учун зарур кўмак бериш чора-тадбирларига алоҳида аҳамият қаратиляпти. Муҳими, мазкур ҳаракат шунчаки, расмиятчилик учун амалга оширилаётгани йўқ! Аксинча, айни жараён кўплаб андижонликлар учун ҳаётидаги муҳим паллага айланмоқда.

Батафсил: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ШАҲАР ЁШЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Ҳурматли Андижон шаҳар ёшлари, Сизда ташаббус, таклиф ёки ўзингизни қийнаб келаётган муаммолар борми?
Унда сизларнинг жорий йилнинг 11 январь кунидан белгиланган жойларда ва ҳудудларда «Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари» га таклиф этамиз.
Ўз ҳудудингизда ўтказиладиган учрашувларда иштирок этиб, юқорида келтириб ўтилган масалалар бўйича мурожаат этишингиз ҳамда мурожаатларингизга ечим топишингиз мумкин бўлади.

1-сектор Ўзбегим МФЙ 12.01.2022 й соат 14:00
Mанзил: М.Юсуф номидаги ижод мактаби.

2-сектор Андижон МФЙ 11.01.2022 й соат 14:00
Mанзил: Андижон шаҳар 42-умумий ўрта мактаби.

3-сектор Бунёдкор МФЙ 14.01.2022 й соат 14:00
Mанзил: Андижон шаҳар 5-сон касб-ҳунар мактаби.

4-сектор Шолдирама МФЙ 13.01.2022 й соат 14:00
Mанзил: 14-умумий ўрта таълим мактаби.

ЮҚОРИДА ҚАЙД ЭТИЛГАН ҲУДУДЛАРДА ЯШОВЧИ ЁШЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Туристлар иштирокида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат уюштирилди

Мамлакатимизда ички туризмни жадал ривожлантириш, сайёҳларни юртимиздаги зиёратгоҳлар, тарихий обидалар, кўнгилочар масканлар, туристик зоналардан хабардор қилиш, уларнинг саёҳатларини мазмунли ва қизиқарли ташкил этиш, кўпроқ туристларни жалб этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бугун Қирғизистон ва Андижон тур операторлари, бош бошқарма ташаббуси билан Тожикистон, Озарбайжон, Россия, Арманистон ҳамда Қирғизистонлик жами 180 нафар сайёҳлар вилоятимизга ташриф буюрдилар.

Таъкидлаш жоизки, улар ҳафта мобайнида юртимизнинг Тошкент, Бухоро, Андижон каби вилоятларини айланиб, зиёрат қилдилар. Ушбу саёҳат ва кечки байрамона шоу концерт дастури уларда ажойиб таассурот қолдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok