Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.5K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ИШОНЧ БИЛДИРИЛДИ...

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов Андижон туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ва ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот ўтказди. Жараёнда ёрдамчилар амалга оширадиган ишлар, эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ва мурожаатлар хусусида атрофлича сўз юритди.
Ҳоким ёрдамчилари маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратишга масъул бўлади. Шунингдек, тадбиркорларга инфратузилмага эга қулай жой, кредит бериш, ишсизларни касбга ўқитиш ва бошқа зарурий кўмак бериш тизимини йўлга қўяди. Эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилишни ташкиллаштиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТОМОРҚАДА ТУРФА ГУЛЛАР...

Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи Замира опа Акбарова узоқ йилдан бери гулчилик билан шуғулланади. Акбаровалар хонадонда 1-1,5 сотихлик 3 та иссиқхона мавжуд. Унда экилган гулларнинг эса санаб саноғига етолмайсиз. Турфа кўринишдаги гуллар ичида кезиб юраркансиз, қиш фаслида ҳам баҳорий тароватни ҳис этасиз. Дастлаб, 10 дона гул парваришидан иш бошлаган қаҳрамонимиз уларга бўлган меҳри ва энг асосийси даромадининг чўғи баландлиги сабаб йиллар давомида фаолиятини кенгайтирди. Ҳозирда турли давлатлардан келтирилган минглаб ноёб гуллар мана шу иссиқхоналарда ўстириляпти.

Қирқ йиллик тадбиркорни нафақат Олтинкўлда, балки бутун Андижонда яхши танийдилар. Замира опа парваришлаётган декоратив ва хона гулларига бўлган талаб катта.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли босма ва электрон ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоли ва блогерлар!

Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш ва вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказмоқда.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Мавлуда Низамованинг брифинги ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Устозлар фикр ва тажриба алмашдилар...

Бугунги кунда илм-фанни, касб-ҳунарни мукаммал эгаллаш мамлакатимиз ёшлари олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Ёш авлоднинг юксак мақсадларига эришишларида эса устозларнинг ўрни ва малакаси муҳим аҳамият касб этади.
Вилоятимиздаги коллеж, техникум ва касб-ҳунар мактабларнинг ишлаб чиқариш таълими бўйича директори ўринбосарлари Андижон шаҳридаги 3-сон касб-ҳунар мактабида бўлдилар.

Жараёнда ўқувчиларни қишки таътилини мазмунли ташкил этиш борасидаги ибратли ишлар ҳамда касб-ҳунарга ўргатиш қисқа курсларининг фаолияти билан атрофлича танишдилар. Ўзаро фикр ва тажриба алмашдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Сўнги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатининг бош мезонига айланди. Мазкур жараёнда прокуратура ходимларининг фаолияти беқиёс аҳамиятга эга. Уларга жамиятда инсон ҳуқуқлари, халқ манфаатларини таъминлаш йўлидаги ўта масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этишда куч-қувват, янги марралар ҳамроҳ бўлсин.

Прокуратура соҳасидаги барча ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз. Машаққатли ва шарафли бўлган фаолиятларида муваффақият тилаб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2021 йилда Андижон вилоятидаги 200,5 минг нафар ишга муҳтож бўлган фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok