ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ КАЙФИЯТИ - МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖРОСИДА АКС ЭТЯПТИ
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри Қўшариқ даҳасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди. Жараёнда аҳоли томонидан йўлларни асфальтлаш, йўлакчалар қуриш ва спорт майдончалари барпо этиш бўйича йўллаган мурожаатларининг ижроси таҳлил этилди. Вилоят ҳокимига ҳудуд аҳолиси томонидан 54 та мурожаат келиб тушган эди. Уларнинг 31 таси ижобий ҳал этилди. 7 та масала бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилган. 16 таси фуқароларнинг шахсий масалалари билан боғлиқ бўлганлиги учун ижро жараёнида.
Фуқаролар ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларидан мамнун эканликларини изҳор этиб, вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

АНДИЖОН КЎРКИГА КЎРК ҚЎШАЁТГАН МEҲМОНХОНАЛАР
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Дастлаб вилоят раҳбари Обод маҳалласи ҳудудидаги Бобур шоҳ кўчасида «Poytaxt hotel» МЧЖ томонидан бунёд этилаётган 100 ўринли меҳмонхонадаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бинонинг атрофини кўркам ва обод этиш ҳамда меҳмонхонага келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун қулай шарт шароитлар яратиш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлаб, зарур тавсиялар берди. Лойиҳа қиймати 27,3 миллиард сўмни ташкил этади. Мазкур меҳмонхона Мустақиллик байрами арафасида фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Чўлпон шоҳ кўчасидаги «Наврўз» ўйингоҳи ўрнида «Водий саноат фахри» МЧЖ томонидан қурилаётган муҳташам, замонавий меҳмонхонада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишди. Мазкур лойиҳа қиймати 63 миллиард сўмни ташкил этиб, 120 ўринга мўлжалланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ
Олтинкўл тумани кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари халқимиз турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиляпти. Бу борада айниқса, «Обод қишлоқ» давлат дастурининг аҳамияти катта бўлмоқда. Дастур ижросини таъминлаш доирасида «Андижон сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳам бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Навбатдаги лавҳада шу ҳақида ҳикоя қиламиз.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл тумани кундан-кунга чирой очиб бормоқда. Ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари халқимиз турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиляпти. Бу борада айниқса, «Обод қишлоқ» давлат дастурининг аҳамияти катта бўлмоқда. Дастур ижросини таъминлаш доирасида «Андижон сув таъминоти» МЧЖ томонидан ҳам бир қанча лойиҳалар амалга оширилмоқда. Навбатдаги лавҳада шу ҳақида ҳикоя қиламиз.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Меҳнат фахрийси Ҳасанбой Ҳакимов 78 ёшида вафот этди.
Андижон туманидаги Храбек қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни тамомлаб ҳарбий хизматда бўлди, сўнгра собиқ Андижон қишлоқ хўжалиги институтида муҳандис-техник йўналиши бўйича таҳсил олди.
Ҳасанбой Ҳакимов меҳнат фаолияти даврида Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводида слесарь, «Асака мотор таъмир» корхонасида директор ўринбосари, бош муҳандис, директор лавозимларида ишлаган.
1993-2004 йиллар Андижон туман ҳокими лавозимида самарали фаолият юритган.
Жонкуяр раҳбар, меҳрибон оила бошлиғи Ҳасанбой Ҳакимов вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилояти ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва меҳнат жамоасига чуқур таъзия билдиради.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service