Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ҲИНДИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИСИ АНДИЖОНГА КEЛДИ...

10-11 август кунлари Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Manish Prabhat бошчилигидаги делегация вилоятимизда бўлди. Элчига иккинчи котиби Aditi Walunj хоним ва маъданий-маърифий ишлар бўйича консул Chandra Shekhar жаноблари ҳамроҳлик қилдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Максумов билан мулоқотда Андижон вилояти ҳамда Ҳиндистон давлати ўртасидаги инвестиция, туризм ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, ҳиндистонликлар Андижон шаҳридаги Шарда университети, Заҳириддин Муҳаммад Бобур фонди ва музейининг фаолияти билан яқиндан танишиб, халқ тилида «Регистон» деб ном олган майдонда ташкил этилган бадиий хаттотлик кўргазмасини томоша қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ПАХТАОБОДДА ИЧКИ ЙЎЛЛАР АСФАЛЪТЛАНМОҚДА

«Обод қишлоқ» дастури асосида амалга оширилаётган ишлар негизида маҳалланинг Кўктўнли ота кўчасининг ички йўлларига асфальт босилмоқда. Айни дамгача бажарилган иш ҳажми 600 метрни ташкил этди. Асфальтлаш ишлари давом этади.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифати яхшиланади

“Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5217-сон, 09.08.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

2021 йил якунигача 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиниб, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқиётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказилади;

харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатлари сотиб олинади ва 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатилади;

2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;

ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламлари харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётлари амалга оширилади;

йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкциялари сотиб олинади;

ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналар харид қилиниб, ўрнатилади;

бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратлари харид қилинади;

ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилинади;

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари 2021–2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминланади;

2021–2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачалари харид қилинади;

кўзи ожиз болалар ва катталар 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминланади;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар оғир ва фавқулодда вазиятларга тушганда уларга тезкор ёрдам кўрсатиш ҳақида хабар беришнинг инновацион лойиҳаси жорий этилади. Бунда, 2021 йилда 5 мингтагача ва 2022–2023 йилларда 12 мингта махсус функцияга эга соат (“Ақлли соат”) тегишли тоифадаги шахсларга етказиб берилади.

🖥 Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 майгача “Ижтимоий хизмат” электрон платформаси ишга туширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОНДА ЯНВАРЬ-ИЮНЬ ОЙЛАРИДА ҚАНЧА СУТ МАҲСУЛОТИ ТАЙЁРЛАНДИ?

Андижон вилояти туманларида 2021 йил январь-июнь ойлари давомида жами 341 минг 547 тонна сут маҳсулоти тайёрлашга эришилди. Ёки 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 14 минг 216 тонна кўп сут тайёрланиб, ишлаб чиқариш ҳажми 104 фоизга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ФУҚАРОЛАРИМИЗНИНГ КАЙФИЯТИ - МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖРОСИДА АКС ЭТЯПТИ

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳри Қўшариқ даҳасидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди. Жараёнда аҳоли томонидан йўлларни асфальтлаш, йўлакчалар қуриш ва спорт майдончалари барпо этиш бўйича йўллаган мурожаатларининг ижроси таҳлил этилди. Вилоят ҳокимига ҳудуд аҳолиси томонидан 54 та мурожаат келиб тушган эди. Уларнинг 31 таси ижобий ҳал этилди. 7 та масала бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилган. 16 таси фуқароларнинг шахсий масалалари билан боғлиқ бўлганлиги учун ижро жараёнида.

Фуқаролар ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишларидан мамнун эканликларини изҳор этиб, вилоят раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН КЎРКИГА КЎРК ҚЎШАЁТГАН МEҲМОНХОНАЛАР

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

Дастлаб вилоят раҳбари Обод маҳалласи ҳудудидаги Бобур шоҳ кўчасида «Poytaxt hotel» МЧЖ томонидан бунёд этилаётган 100 ўринли меҳмонхонадаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бинонинг атрофини кўркам ва обод этиш ҳамда меҳмонхонага келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун қулай шарт шароитлар яратиш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлаб, зарур тавсиялар берди. Лойиҳа қиймати 27,3 миллиард сўмни ташкил этади. Мазкур меҳмонхона Мустақиллик байрами арафасида фаолиятини бошлаши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Чўлпон шоҳ кўчасидаги «Наврўз» ўйингоҳи ўрнида «Водий саноат фахри» МЧЖ томонидан қурилаётган муҳташам, замонавий меҳмонхонада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан атрофлича танишди. Мазкур лойиҳа қиймати 63 миллиард сўмни ташкил этиб, 120 ўринга мўлжалланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok