Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
«ОБОД ҚИШЛОҚ» ВА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ АСАКА ТУМАНИ «УЛУҒБEК» МФЙДА

Асака туманида «Улуғбек» маҳалла фуқаролар йиғини ушбу дастурларга тушган бўлиб, айни кунларда маҳаллада туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айни кунларда маҳаллада янги тоза ичимлик суви тармоғини тортиш, мавжуд кўчаларни шағаллаштириш, асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллага кириш қисмига янги маҳалла номи ёзилган арк ўрнатилмоқда. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам тариқасида уларнинг яшаш хонадонлари таъмирлаб берилмоқда.
Ушбу ишларнинг сифатини туман ҳокими кўздан кечириб, олиб борилаётган ишларни сифатли қилиб бажариш мақсадида тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҚОРАМОЛЧИЛИК БЎЙИЧА 69 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Вилоятимизда ушбу йўналишда жорий йилнинг ўтган даврида 68 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига қорамоллар сонини 3 минг 800 тага ошириш белгиланган эди. Амалда 69 та лойиҳа ҳисобига қорамоллар сони 4 минг 522 бошга етказилиб, режа 119 фоизга бажарилди.
Бу жараёнга банклар томонидан 62 млрд 581 миллион сўм кредит маблағи йўналтирилди. Натижада 480 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимлиги 4 август Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун муносабати билан Миллий гвардия органларининг барча ҳарбий хизматчи ва ходимларини ҳамда фахрийларни самимий муборакбод этади.

Соҳа ходимларини жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини турли хил таҳдидлардан, жиноий ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, ўта муҳим тоифаланган давлат ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкларини қўриқлаш борасидаги вазифаларни бажаришда ва миллат манфаатларини ҳимоясида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Кечани кеча, кундузни кундуз демай сидқидилдан меҳнат қилаётган барча фидойи ходимларни чин қалбимиздан табриклаймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИЗБОСКАННИНГ УЗУМЛАРИ

Туманда барча тоифа хўжаликларида 122.0 гектар майдонда токзорлар парвариш қилинмоқда. Шундан 75.5 гектар хўраки, 15 гектар кишмишбоп ва 32.0 гектар винобоп навлари парвариш қилинмоқда. Ушбу майдонлардан ўртача 170.5 центнердан жами 1946 тонна ҳосил олинади. Шундан 97.1 тонна қайта ишлашга, 118.3 тонна ярмаркаларга, 327.3 экспорт учун ва 1405 тонна ички истеъмол учун етиштирилади.

241 минг 200 нафар аҳолининг озиқ-овқат, жумладан мева маҳсулотларига бўлган 1 йиллик талаби 17 минг 632 тонна бўлиб, маҳсулот етиштириш 27948 тонна, талабга нисбатан 10 минг 111 тонна кўп, узум маҳсулотларига бўлган 1 йиллик талаби 4137 тонна бўлиб, маҳсулот етиштириш 3 минг 305 тонна яъни талабга нисбатан 832 тонна кам.

Талабга нисбатан кам узум маҳсулотларини жорий йилда 50 гектар ерларни реконструкция қилиш орқали мавжуд эскирган токзорлар ўрнида янги сер ҳосил узум навларидан экиб, интенсив токзорларни ташкил этиш йўли билан қопланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Мустақиллик_солномаси #инфографика

Ўттиз йил ўттиз кунда: 2018 йил давомида амалга оширилган айрим ишлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида Олий таълим муассасаларига кириш учун имтиҳонлар давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз Андижон вилоятида жами 57 минг 761 нафар абитуриент имтиҳонларда қатнашиш учун хужжат топширган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАЙИНЛОВ

Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига Абдижалиев Махмуд Караматдинович тайинланди.

Тайинловга қадар М.Абдижалиев Давлат хизматлари агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Абдижалиев Махмуд Караматдиновични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН ПОЙТАХТИМИЗДА ИЛК МАРОТАБА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

👉https://milliygvardiya.uz/uz/news/yangi3
———
СЕГОДНЯ В СТОЛИЦЕ ВПЕРВЫЕ ОТКРЫЛСЯ СЕМЕЙНЫЙ ДЕТСКИЙ ДОМ

👉https://milliygvardiya.uz/ru/news/yangi3

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover I TikTok
АСАЛАРИЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДА 25 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Вилоятимизда ушбу йўналишда жорий йилнинг ўтган даврида 25 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига асалари оилалари сонини 6 минг 85 тага ошириш белгиланган эди. Амалда 25 та лойиҳа ҳисобига асалари оилалари сони 6 минг 100 тага етказилиб, режа 100 фоизга бажарилди.

Бу жараёнга банклар томонидан 806 миллион сўм кредит маблағи йўналтирилди. Натижада 125 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#инфографика
#рейтинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан ўтказиладиган учрашувга тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган
Call-марказга келиб тушаётган таклиф ва мурожаатларнинг вилоятда ижроси бўйича (ташкилот ва худудлар кесимида) рейтинги.

Изоҳ: Call-марказга келиб тушаётган таклиф ва мурожаатларнинг ижросини таъминлаш бўйича ташкилотлар кесимида эса Иқтисодиёт бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва Қурилиш бошқармаси ҳамда Трастбанк, Қишлоққурилишбанк ва Савдогарбанкларда ишлар етарли даражада ташкил этилмаган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok