Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноатидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Тармоқ корхоналарини Чирчиқ шаҳрига кўчириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, техникалар нархини арзонлаштириш, уларга сервис хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Тақдимотда кимё кластерлари ташкил этишга оид лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди.

Президент ознакомился с проектами по сельскохозяйственному машиностроению и химической промышленности.
Рассмотрены вопросы, связанные с переносом предприятий из Ташкента в Чирчик и организацией на их базе кластера сельхозмашиностроения.
Даны поручения по повышению уровня локализации, удешевлению техники, совершенствованию системы сервиса.
На презентации рассмотрены и проекты по созданию химических кластеров.

#Mirziyoyev #taqdimot #mashinasozlik #kimyosanoati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Андижон | Kun.uz телеграм канали орқали "Ҳоким 1 та ер майдони бўйича 40 кун ичида 4 та қарор чиқарди. Яна тадбиркор сарсон" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Мазкур ҳолат Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олинди. Ҳолатни ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилади ва ўрганилади. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти хотин-қизлари учун 183 та гранд ўринлари ажратилди.

Хотин-қизлар учун кундузги таълим шаклидаги умумий қабул кўрсаткичларининг 4%и миқдорида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти.

Ўтган йили хотин-қизлар учун 940 та квота берилган бўлса, жорий йилда 2 мингта квота этиб белгиланди.

Шунингдек, Андижон вилояти хотин-қизлари учун 183 та гранд ўринлари ажратилганлиги вилоятимиз хотин-қизларига берилган эътибор намунаси дейиш мумкин.

Каналга уланиш:

Телеграм: https://t.me/Press_Secretary_Andijan

Инстаграм: @press_secretary_andijan
Жорий йилнинг 6 июль куни Андижон вилоятига Қирғизистон Республикасидан икки давлат ўртасидаги кино ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш учун бир гуруҳ фаоллар ташриф буюрди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#инфографика

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда туман, шаҳар ҳокимликларига Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2021 йил 6 ой давомида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида статистик маълумотлар билан танишинг

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” глобал ташаббусига расман қўшилди

Мазкур ташаббусни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати БМТнинг Болалар жамғармаси — ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 5 та шаҳрида амалга оширади. Бунда Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамкорлик қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон филиали томогидан ҳудуддаги халқ таълими тизими Кадрлар хизмати раҳбарларининг малакасини оширди

🔰 Махсус ташкил этилган ўқув семинарда Халқ таълими вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги кадрлар бўлими раҳбарлари, ходимлари иштирок этди. Семинарда умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни саралаб олиш учун мустақил танловларни ташкил этишнинг асосий қоидалари тушунтирилди.

Жумладан, ўтказиладиган очиқ мустақил танловларни ташкил этишнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий асослари ва механизмлари, ташкил этиш босқичлари, кадрлар бўйича масъул ходимлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ҳамда малака талабларини ўрганишда одилона ёндашиш лозимлиги бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

☝️ Шунингдек, семинар қатнашчиларига vacancy.argos.uz порталидан фойдаланиш жараёнлари амалий жиҳатдан кўрсатиб берилди.

Телеграм: https://t.me/Press_Secretary_Andijan

Инстаграм: @press_secretary_andijan
#Таъзия

Собиқ Андижон вилояти ҳокими вафот этди

Андижон вилоятини 1996-1997 йилларда ҳоким сифатида бошқарган Машариф Юсупович Юсупов вафот этди.

Машариф Юсупов фаолияти давомида бир муддат депутат бўлган. Шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
Машариф Юсуповнинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкирни қабул қилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва БМТ институтлари ўртасида яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН Волкана Бозкира.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной и региональной повестки, обсуждены перспективы расширения многопланового сотрудничества Узбекистан с ООН и ее специализированными учреждениями.
По итогам встречи достигнута договоренность о продолжении тесного и эффективного диалога между Узбекистаном и институтами ООН.

#Mirziyoyev #qabul #BMT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter