ШИФОКОР ВА БEМОРЛАРНИНГ КЎП ЙИЛЛИК ОРЗУСИ УШАЛДИ...
Республика онкология маркази Андижон филиалининг 2014 йилдан фаолият кўрсатмаётган радиотерапия бўлимининг фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур бўлимнинг таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига 2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов онкология марказининг фаолияти билан танишиб, мутахассислар билан мулоқот ўтказди. 10 ўринли марказда нур, жарроҳлик ва кимё терапия амалиётларини ўтказиш имконияти яратилди. Вилоятимиздаги терапия олишга муҳтож беморлар эндиликда пойтахтга бормай Андижонда даволанишлари мумкин. Беморларни даволаш ишлари муваффақиятли ўтказилмоқда. Замонавий, компьютерлашган жарроҳлик жиҳозлари Чехия Жанубий Корея давлатидан келтирилган. Беморлар дори-дармонлар билан таъминланяпти.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

#ЭЪЛОН
#САХОВАТ
#КЎМАК
Саховатпеша фуқаролар диққатига!
Мамлакатимизда ижтимоий оғир аҳволда бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб қувватланмоқда. Президентимиз, айниқса оғир касалликларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш бўйича ҳаммамизга ўрнак бўлмоқда. Жорий йилнинг 14 май куни Давлатимиз раҳбари Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда ётган оғир касаллар ҳолидан хабар олди. Ихтисослаштирилган шифохоналарга ташрифи давомида бир неча хайрия ишларини амалга оширди ва қолганларни ҳам шундай хайрия ишларига жалб қилди. Шунга кўра, ушбу оғир касалликка чалинган беморларга ёрдам бериш истагида бўлган саховатпеша фуқаролар учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси»га ҳомийлик қилиш мумкинлигини маълум қиламиз.
ШҲР: 3046108603262663450901054
Стир: 201122919

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ХАЛҚ РОЗИЛИГИ ЭНГ КАТТА НАТИЖА»
Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев ва туман прокурори Ж. Умурзақов Мингўрик МФЙ да яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашди. Учрашув самарали бўлди, буни лавҳа орқали кузатамиз....
Видеолавҳа: Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

ИЗБОСКАН ЁШЛАРИ САЛОМАТЛИГИНГИЗ ТАРАФДОРИ
Ҳимоя ниқобини тақинг!
‼️Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг!
Оралиқ масофани сақланг!
Ушбу чақириқ бугунги кундаги ҳар бир инсон учун айтилиши лозим бўлган сўзлардандир. Сабаби, пандемия кўплаб инсонлар учун хавф туғдирди. Биз учун ҳар бир инсоннинг борлиги азиз. Шунинг учун Избоскан ёшлари ҳам ўзларининг мунтазам олиб бораётган тарғиботи билан карантин ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилишга чақиради.
✅Бугун Избоскан туманининг марказида, аҳоли гавжум жойларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Избоскан туман Кенгашининг сардорлари иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди. Қолаверса, ниқоб тақмай юрган фуқароларимизга тушунчалар бериб, ниқоб тарқатдилар.

ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан хорижий тилларни ўргатишни таълим сиёсатининг устувор йўналиш сифатида ривожлантириш, ушбу йўналишда таълим сифатини тубдан ошириш, соҳага малакали педагогларни жалб этиш ҳамда аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида 2021 йилнинг 1 июлидан танлов эълон қилинмоқда.
Унга кўра туманларда 5 тадан чет тилларини ўқитиш нодавлат ўқув марказлари ташкил этиш назарда тутилиб, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўйиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратилмоқда. Мазкур танловда иштирок этиш учун бўлганлар туман ҳокимликларига мурожаат қилишлари мумкин.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛАДИ...
Оилавий тадбиркорлик қилиш ва ишлаш истагини билдирган фуқароларнинг шакллантирилган рўйхати асосида алоҳида суҳбат бўлиб ўтиб, уларнинг хоҳишига кўра танлаб олинган йўналишда керакли таъминот ишлари амалга оширилди.
Видеолавҳа: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

#инфографика
Избоскан туманидаги корхона ва ташкилотлар демографияси тўғрисида маълумотлар (2021 йил 1 май ҳолатига кўра, бирликда)
Ушбу инфографика орқали Избоскан туманида ўз фаолиятини юритаётган корхона, ташкилот, хорижий капитал ташкилотлари, кичик тадбиркорлик субъектлари, кичик ва микрофирмалар тўғрисида маълумотга эга бўласиз!

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 3 июль куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Бўстон туманида сайёр қабул ўтказди. Жараёнда вилоят солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 357 та мурожаатлари қабул қилинди. Тушган мурожаатларнинг 223 таси жойида ҳал этилиб, вақт талаб этадиган 74 та масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди. Шунингдек, 60 та мурожаатлар юзасидан муаллифларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi (U.M.E)
2019 ЙИЛДА БЎСТОН ТУМАНИДАГИ 25-МАКТАБДА БЎЛИБ ЎТГАН МАШМАШАЛАР ЕЧИМИ ҚАНДАЙ БЎЛДИ:
Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқларда Бўстон туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида текширувлар учун пул йиғилган мавзусида тарқалган аудиоёзувлар юзасидан Андижон вилояти халқ таълими бошқармасининг М У Н О С А Б А Т И

#огоҳ_бўлинг
Иссиқ иқлим шароитида ўзингизни эҳтиёт қилинг!
Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида бўлгани каби мамлакатимизда ҳам ҳаво ҳарорати 40 градусдан юқори бўлмоқда. Хўш, ёзнинг бундай жазирама об-ҳаво кунларида офтоб урмаслиги учун нима қилиш керак? Қандай кийиниш ва овқатланишимиз лозим? ССВ Матбуот хизмати ушбу саволлар билан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевга мурожаат қилди.
— Маълумотларга қараганда, юртимизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, кечаси +25… +27 даража, кундузи эса +38… +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда. Хатто жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. Юртимиз аҳолиси бундай аномал иссиқ иқлим кунларида зарурат сезганда, "103" хизматига мурожаат қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг худудлардаги 13 та филиали ҳамда 173 та туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган. Бундан ташқари, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "1003" қисқа рақамли Саll-маркази фаолият кўрсатмоқда.
Шуни ҳам айтиш керакки, кузатилаётган бундай жазирама кунларда биринчи навбатда бошни қуёш нуридан асраш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бош миядан катта артерия, вена қон томирлари ўтган бўлиб, куннинг иссиқ вақтида бош яланг юрганда бош қизиб, бутун танада иссиқ қон айланиб, инсонларни офтоб уришига олиб келиши мумкин.
Бунинг оқибатида тана ҳароратини кўтарилиши, терининг қизариши, ҳолдан тойиш, нафас олиш ва пульс тезлашиши, юракни тез уриши, бош оғриши, бош айланиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатилаши мумкин.
Бундай ҳолатларда қандай ёрдам кўрсатилади?
Офтоб урган одамни дарҳол соя жойга ётқизиб, уст-бошларни ечиб, муздек сувга чойшабни ҳўллаб бутун танасига ўралади, сочиқни муздек сувга ҳўллаб бошига қўйилади. Бўйин ва қўлтиқ соҳасига муз халтачалари қўйилса фойдадан ҳоли бўлмайди. Беморга оз-оздан суюқлик ичирилади ва зудлик билан тез ёрдам чақирилади. Тез ёрдам етиб келгунга қадар юқоридаги муолажалар давом эттирилади.
Олдини олиш учун…
Иложи борича куннинг биринчи ярмида бош кийим кийган ҳолда сайр қилиш, кунлик овқатланиш рациони эса енгил ҳазм бўладиган таомлар ҳамда мева ва сабзавотлардан иборат бўлиши, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш лозим. Кофе, ширин газланган сувларни истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади.
Қандай кийиниш керак?
Ҳавони яхши ўтказиб, қуёш нурини қайтарадиган, кенг тикилган ва танага ёпишиб турмайдиган кийимларни кийиш тавсия этилади. Шунингдек, кийим танлашда матонинг рангига ҳам эътибор бериш лозим. Чунки қора ва жигар ранг матодан тикилган кийимлар ўзига иссиқлик ва қуёш нурини кўп тортади, оқ рангли матодан тикилган кийимлар эса, иссиқ ва қуёш нурини қайтариш хусусиятига эга.