Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.7K photos
4.57K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#3_сектор
#Анъанавий_Таэквон_до

20-май куни Жалақудуқ тумани 3 сектор ҳудудида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабида Жалақудуқ тумани аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш. Айниқса ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва спортга қамраб олиш мақсадида ўтказилаётган “Андижон ёшлари форуми - 2021” фестивали доирасида Анъанавий Таэквон-до мусобақасига “Андижон вилояти ҳокими кубоги” номи билан старт берилади.
Мазкур Анъанавий Таэквон-до спорт мусобақа вилоят федерацияси ҳамда барча мутассади ташкилотлар ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақа жараёнларида 3-сектор раҳбари Ғолибжон Алимов ҳам иштирок этди.

Жалақудуқ тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига Арзиев Рахматилло Бурхонович тайинланди.

Р.Арзиев 1973 йилда Шаҳрисабз шаҳрида таваллуд топган. 1994 йилда Тошкент автомобиль йўллари институти тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йил Қашқадарё вилояти «Шаҳрисабз-такси» очиқ турдаги жамият бош муҳандиси вазифасидан бошлаган.

2001-2002 йилларда Шаҳрисабз тумани 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс бўйича мурабийи вазифасида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Арзиев Рахматилло Бурхоновични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Yoshlarforumi #Andijon2021

Форум иштирокчилари куннинг иккинчи яримида Ўзбекистоннинг Швейцарияси, деб довруғ қозонган Хонобод шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар шаҳарчадаги ўзгаришлар, олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Yoshlarforumi #Andijon2021

СПОРТ ТИНЧЛИК ВА БИРДАМЛИК ЭЛЧИСИ...

Хонобод сихатгоҳида жам бўлган фестиваль иштирокчилари учун турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Спорт тинчлик ва бирдамлик элчиси. Ҳар бир вилоятнинг 1 нафардан ёш спортчилари иштирокида "Street workout" мусобақаси ўтказилди.
Жараёнда иштирокчилар ўзларнинг ноодатий ҳаракатлари билан йиғилганларни ҳайратини ошириб, олқишларга сазовор бўлдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Yoshlarforumi #Andijon2021

ХОНОБОДДА ЁШЛАР ПАЛОВ ДАМЛАДИЛАР...

Андижонда бўлиб, палов танаввул қилмай кетган мехмон Андижонга келмаган ҳисобланади, деган гапни биз ўйлаб топмадик. Бу ҳақиқатни жаннат монанд диёрнинг нафақат ёши улуғлари, балки меҳмонлардан ҳам кўп бора эшитганмиз.
Шундай экан, мехмонларни “Палов сайли”га таклиф этилишида ҳам бир ҳикмат бор. Бу гал юртимизнинг турли ҳудудларидан келган ёш ошпазлар паловхонтўрани тайёрлаш учун қозон тагига ўт ёқдилар.
Ўзаро беллашув жараёнида улар Сурхондарё-ю, Қорақалпоқ диёри ҳамда бошқа вилоятларнинг палов тайёрлаш анъаналарини маҳорат билан намойиш этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ХОНОБОДДАН-МЎЙНОҚГАЧА
#LIVE

"Мўйноққа мадад экологик хайрия" веломарафон доирасида иштирокчилар Хонобод шаҳар марказидан Мўйноқ (Қорақолпоғистон Республикаси)га йўл олдилар.

МАРАФОН ХОНОБОД ШАҲРИДАН СТАРТ ОЛДИ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Вконтакте | Twitter | Ok