Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
КУРАШ БЎЙИЧА ПРОКУРОР СОВРИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Хонобод шаҳар сиҳатгоҳининг ўйингоҳида ўтказилган 2009-2010 йилларда туғилган кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг кураш тури бўйича прокурор соврини учун вилоят мусобақасининг барча вазнлар тоифасида ғолиблар аниқланди. Мусобақада вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларидан ўсмир ёшлар иштирок этдилар.

Тақдирлаш маросимида сўз олган шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Алиевлар мусобақада иштирок этган барча ёшлар доимий спорт билан шуғулланишлари бунинг учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб келгусида юртимиз байроқларини жаҳон ареналарида ҳам юқориларга кўтаришарини тиладилар. Барча ғолиблар муносиб тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз ушбу спорт мусобақалари вилоятимизда апрель ойи «САЛОМАТЛИК ОЙИЛИГИ» доирасида ўтказилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Вилоятимизда ўтказилаётган «Саломатлик ойлиги» доирасида вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг 150 нафар кўнгилли ёшлари жойлашган автокарвон «Кел, дунёга қувонч улашамиз!» акцияси доирасида Чувама «Мурувват уйи»га ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ёшлар ушбу муассасада яшовчи хотин-қизлар билан очиқ осмон остида мулоқот қилиб, биргаликда спорт мусобақалари ва ҳамкорликдаги бадиий чиқишларни амалга оширдилар.

Тадбир давомида муассасада яшовчи хотин қизларга ўқувчи ёшлар томонидан турли адабий китоблар, ўқув қуроллари ва бошқа кундалик зарур бўладиган гигиеник воситалар совға қилинди.

Тадбирдан ўқувчи ёшлар жуда катта таассуротлар билан қайтдилар. Улар тадбир якунида саломатликни қадрига етиш, уни авайлаб асраш ва бу борада эътиборли бўлиш каби тушунчалар эга бўлган ҳолда қайтдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Уни эсласак юрак оғрийди. Нега дейсизми? Чунки Андижон Муҳаммадидек ўғлонидан жудо бўлган

Ўзбекистон Республикаси Халқ шоири, шеърлари юракни титрата олган ижодкор Муҳаммад Юсуф. У доимо қалбларда мангу. Муҳаммад Юсуф қолдирган ҳар бир шеърларида инсон кечинмаси, ёр ишқи, юрт соғинчию, меҳр туйғулари акс этган. Қаламни сўзлата олган, дилларни йиғлата олган ижодкор таваллуди сабабли институтимиз профессори-ўқитувчилари ҳамда талабалари Марҳамат туманида бўлишди. Дуолар ўқилди, шоирнинг шаънига илиқ сўзлар билдирилди.

Фото: АҚХАИ матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
СПОРТНИ СEВ-СПОРТ БИЛАН ЯША

Андижон вилояти ҳокими томонидан илгари сурилган саломатлик ойлиги доирасида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг профессор-ўқитувчиларидан тортиб талабалари ўртасида тонгги бадан тарбия ҳамда спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Ойлик доирасида Ректор кубоги учун факультетлараро ўтказилаётган беллашувлар қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлмоқда.

Унутманг, соғлом ҳаёт ўз қўлингизда. Спорт эса соғлиғингиз ғамхўри.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика махсус комиссиясининг қарори юзасидан ИИВнинг мурожаати

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok