Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбоши тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Видеолавҳа: Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#ёшлар_овози

2021 йил 15-16 март кунлари «Ёшлар овози» республика фестивалининг Андижон вилоят саралаш босқичи ўтказилган эди. Бугун фестивалнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этиб, Республика босқичига йўлланма олган 6 нафар ёшлар ва юқори натижаларга эришган 14 нафар ёш истеъдод эгалари ҳамда вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокида ҳудудий гала концерт дастури бўлиб ўтди. Ҳудудий гала концерт дастури якунида иштирокчилар ташаккурнома билан тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўллик тадбиркор 30 нафар мактаб ўқувчисига стипендия жорий қилди

Олтинкўл туманидаги 42- умумтаълим мактабида «Ўқувчи ва тадбиркор учрашуви» ташкил этилди.
Мактаб ўқувчилари ўз таълим муассасаларида ўқиб тарбия олган тадбиркор “VB BOZOR” МЧЖ раҳбари, “Vodiy bozor” канали бош муҳаррири И.Мусаев билан учрашдилар.
Туман халқ таълими бўлими бошлиғи Б.Муроталиев жамиятнинг фаол кишилари билан ҳамкорликда ўтказилаётган мана шундай учрашувлар ёш авлод учун намуна бўлиши ҳақида сўзлади.
Тадбиркор бизнесда ва бугунги замонавий технологияларга асосланган медиа соҳасида муваффақиятга эришиш йўли ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
И.Мусаев мазкур 42-умумтаълим мактабининг 26 нафар энг аълочи ўқувчилари учун 100 минг сўмдан стипендия ташкил қилганлигини маълум қилди ва дастлабки стипендияларни ўқувчиларга топширди. Шунингдек 26 нафар вилоят олимпиадалари ҳамда турли танлов ва спорт мусобақалари ғолибларига рағбатлантирувчи совғалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz Andijon телеграм мессенжерида "Асака туман ҳокимлиги ваъдасида турмаяпти" сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур видеолавҳадаги ҳолатлар Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз. Ўрганишлар якуни бўйича батафсил ахборот берилади. 

Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси Избоскан тумани 6-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни соғлом сифатли овқатлантириш ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишлари учун «Биз соғлом турмуш тарафдорларимиз» номли ўқув амалий семинар ва тарбияланувчиларга миллий қадриятларимизни ёшликдан онгига сингдириб бориш мақсадида «Бувижоним эртаклари» мавзусида тадбир ташкил этилди.

Фото: Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 апрель - Сохибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда Андижон шаҳридаги 45605-сонли ҳарбий қисмида ташкил этилган “Биз-Темур авлодларимиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир.

Видеолавҳа: Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 685 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

Видеолавҳа: Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси матбуот гуруҳи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
АНДИЖОН ТУМАНИДА ЖОЙЛАШГАН «ХАКАН 220/110/10 кВ» ЛИ НИМСТАНЦИЯСИГА ҚУВВАТИ 200 МИНГ кВА БЎЛГАН АВТОТРАНСФОРМАТОР ОЛИБ КEЛИНДИ

Жорий йилнинг 9 апрель куни Андижон вилоятининг аҳоли истеъмолчиларига сифатли ва узлуксиз электр энергия етказиб бериш учун Фарғона вилоятида жойлашган «Ўзгариш» нимстанциясидан катта қувватли (қуввати 200 минг кВА) бўлган автотрансформатор вилоятимизнинг Андижон туманидаги нимстанциясига қувватни ошириш мақсадида олиб келинди.

Шу кунга қадар «Хакан» 220/110/10 кВли нимстанциясида 2 дона қуввати 125минг кВА бўлган автотрансформатор мавжуд эди. Энди эса 1 дона қуввати 125минг кВА ли автотрансформатор ўрнига олиб келинган катта қувватли (қуввати 200 минг кВА) автотрансформатор ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Фото: «Андижон ҲEТК» АЖ Матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram